Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Қирғиз театри Ўзбекистонда Чингиз Айтматов асарини намойиш этди
30-05-2018 12:44 0 189 Рейтинг1 Чоп этиш

Қирғиз театри Ўзбекистонда Чингиз Айтматов асарини намойиш этди

Қирғиз театри Ўзбекистонда Чингиз Айтматов асарини намойиш этди

Бугун Қирғизистоннинг Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри жамоаси халқаро ҳамкорлик доирасида Ўзбек миллий академик драма театрида Чингиз Айтматовнинг “Соҳил бўйлаб чопаётган олапар” спектаклини намойиш этди деб хабар қилмоқда Халқ сўзи

Хабарингиз бор, пойтахтимиздаги ва вилоятлардаги театрлар жамоалари ўртасида ташкил этилган ижодий ҳамкорлик доирасида пойтахт театрлари вилоятларда, вилоят театрлари эса пойтахт театрларида саҳна асарлари намойиш этишмоқда.

Биргина май ойининг ўзида Ўзбек миллий академик драма театри жамоаси Арманистонда бўлиб ўтган Ҳамдўстлик мамлакатлари, Болтиқбўйи ҳамда Грузия давлатлари иштирокидаги 3-халқаро форумда Ч. Айтматов асари асосида саҳналаштирилган “Момо ер” спектакли билан иштирок этди. Шунингдек, ижодий жамоа Қозоғистон Республикасининг Жанубий Қозоғистон вилоятида гастрол сафарида бўлиб, Эркин Хушвақтовнинг “Кўнгил” спектаклини намойиш этди.

"Ўшлик ҳамкасбларимизнинг ижодий сафари ва унда Чингиз Айтматов асарининг намойиши улуғ адибнинг 90 йиллик юбилейи нишонланадиган йилда театр ва адабиёт ихлосмандлари учун катта туҳфа бўлди. Ишончимиз комилки, ижодий ҳамкорлигимиз ҳар икки жамоага ҳам муваффақиятлар келтиради", — деди Ўзбек Миллий академик драма театри директори Фатҳулла Маъсудов "Халқ сўзи" мухбири Мавжуда Холматовага берган интервьюсида.
Фото: ЎзА
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*