Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
17-05-2018 14:12 0 173 Рейтинг1 Чоп этиш

Умр зарварақлари

Умр зарварақлари

Тошкент шаҳридаги “Extremum-press” нашриёти Ўзбекистон ХДП фахрийси, тарих фанлари номзоди, доцент Собир Шералиевич Қурбоновнинг эсдаликларини чоп этди (Собир Қурбонов. Умр зарварақлари. Хотира-эссе. «Extremum-press». Тошкент, 2018). Китоб масъул муҳаррири ва сўзбоши муаллифи филология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Нўъмон Раҳимжонов.

Шуни қайд этиш керакки, китоб муаллифи бўлган оқсоқол, бугунги кунда саксондан анча ёш ошган. Бундайларни бизнинг халқда “минг ойни кўрган” дейдилар. У киши узоқ ва мазмунли ҳаёт йўлини босиб ўтган: Бухоро шаҳридаги Максим Горький номидаги ўрта мактабни тугатгач, Москвадаги Михаил Ломоносов номидаги Давлат университетини тамомлаган, Бухоро Давлат педагогика институти, Тошкент политехника институти, Ўзбекистон Компартияси Марказий қўмитасида ишлаган, Хоразм вилоят партия қўмитаси котиби этиб сайланган, республика матбуот қўмитаси раиси бўлган, республика парламенти депутати ва Ўзбекистон журналистлари уюшмасига раис этиб сайланган, Ўзбекистон телерадиосида халқаро шарҳловчи сифатида фаолият кўрсатган.

ХХ асрнинг алғов-далғовли йилларида яшаб фаолият кўрсатган ва ҳозирда кексалик гаштини сураётган катта авлод вакиллари оғир иқтисодий-сиёсий инқироз ва ижтимоий буҳронларни бошидан кечирган, курашларда тобланган инсонлардир. Китоб муаллифи шу авлодга мансуб бўлиб, унга икки асрда (ХХ асрда 65 йил ва ХХI асрда ҳозиргача), икки ижтимоий-сиёсий тузум (социалистик ва демократик тузумлар) да яшаш насиб этди. Умри давомида кўплаб тарихий воқеа ва ҳодисаларга гувоҳ бўлган.
Чунончи: II жаҳон уруши;
-Европа ва Осиёда социалистик лагернинг вужудга келиши ва йўқ бўлиши;
- “совуқ уруш” даври;
- “рангли инқилоблар”;
- тарихда биринчи инсон – Юрий Гагариннинг космосга учиши;
- “пахта” ва “ўзбек иши;
- Орол денгизи фожеаси;

- мамлакатимиз мустақилликка эришиши ва мустақил Ўзбекистон Республикаси яратилганлигининг эълон қилиниши;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилиниши ва ҳ.
Буларнинг ҳаммаси у ёки бу даражада китобда ўз аксини топган …

Шуни қайд этиш лозимки, 1991 йил 1 ноябрда Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкил топди. Шундан буён С.Ш.Қурбоновнинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти ушбу партия билан боғлиқ. Ўзбекистон ХДП МК аппарати масъул ходими сифатида у компартиядан мазмун ва мақсадлари бўйича мутлақо бошқача партия бўлган ушбу сиёсий куч Дастури ва Уставини тайёрлаш, Миллий истиқлол мафкурасини яратишда фаол иштирок этди.

Собир Шералиевич, масаланинг муҳимлигини ҳисобга олиб, 2001 йилда, Ўзбекистон Халқ демократик партияси 10 йиллигига, партия тарихига бағишланган китоб чоп этди (Собир Қурбонов. Ўзбекистон Халқ демократик партияси. Ташкил топиши ва фаолиятидан лавҳалар. “Университет”. Тошкент - 2001 ). Китоб илмий жамоатчилик, тарихчилар, партия фаоллари томонидан илиқ кутиб олинди.
Ўшандан буён ўтган вақт давомида мустақиллик йўлидан изчил бораётган мамлакатимизда жиддий ўзгаришлар содир бўлди, республикамизда фаолият кўрсатаётган барча сиёсий партиялар ҳам шу давр ичида катта йўлни босиб ўтдилар. Партиялар марказий ва маҳаллий ташкилотлари, депутатлик фракция ва гуруҳлари бой тажриба тўпладилар. Буларнинг ҳаммаси сиёсий партиялар ва ҳаракатлар тарихини яратиш лозимлигини тақозо этади.

Мустақиллик туфайли туғилиб, мамлакат сиёсий майдонида фаолият кўрсатиб келаётган сиёсий партиялар ва ҳаракатларнинг тўла тарихини яратиш партияларнинг ўзи учун ҳам, бутун жамият учун ҳам, илм-фан учун ҳам фойдали эканлиги шубҳасиз. Буни ҳаётдан кўз юмган барча сиёсий партиялар сарчашмасида турган партия фаоллари хотираси ҳам талаб этади. Шу нуқтаи назардан Сиёсий партия ва ҳаракатлар тарихи институтини яратилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди...

С.Ш. Қурбоновнинг “Умр зарварақлари” китобини тарихчилар, жамиятшунослар, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фаоллари катта қизиқиш билан ўқишларига шубҳа йўқ.
Носир Тоиров,
ЎзХДП аъзоси, сиёсатшунос
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар
Реклама на сайте Реклама на сайте