Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Лабини ботокс қилдирган ёки сунъий киприк эктирган актрисалар «101-рейс» фильмида роль ижро этолмайди
26-04-2018 19:23 0 836 Рейтинг1 Чоп этиш

Лабини ботокс қилдирган ёки сунъий киприк эктирган актрисалар «101-рейс» фильмида роль ижро этолмайди

«Ўзбеккино» МА буюртмаси билан режиссёр Акром Шахназаров ҳамда продюсер Равшан Норбаев томонидан суратга олинаётган «101-рейс» фильмининг суратга олиш ишларига тайёргарлик жараёнлари бошланди. Фильм режиссёри Акром Шахназаров тайёргарлик жараёнлари олдидан журналист Феруз Муҳаммадга интервью берди.
Лабини ботокс қилдирган ёки сунъий киприк эктирган актрисалар «101-рейс» фильмида роль ижро этолмайди

«101-рейс» фильми режиссёри Акром Шахназаров. Фото: «101-рейс» фильми архиви

Режиссёр «101-рейс» фильми учун тажрибали актрисалар лабидаги ботокс ҳамда сунъий киприк эктиргани учун фильмга жалб қилолмаётгани ҳақида гапириб берди.

Ўзбекистон ҳаво йўлларида ишлайдиган борт кузатувчисининг гапларига қараганда, стюардессага сочидан токи тирноққача қўйилган ички тартиб-қоидалар бор. Айнан «101-рейс» фильмининг воқеалари содир бўлган 2001 йилда лабни ботокс қилдириш ёки сунъий киприк эктириш умуман бўлмаган. Бундан ташқари, ҳаво йўлларининг ички тартиб қоидаларига ҳам бу зид бўлгани учун биз бугунги кунда фаолият юритаётган ва айнан маҳоратига, фильмда роль ижро этишига кўзимиз етган актрисаларни фильмга таклиф қилолмаяпмиз. Шунақанги қобилиятли, маҳоратли актрисаларимиз бор, аммо улар лабини ботокс қилдиргани ёки сунъий киприк эктиргани учун ролга олинмаяпти. Шунинг учун биз, фильм продюсери Равшан Норбаев билан келишган ҳолда, лабини ботокс қилдирган ёки сунъий киприк эктирган актрисаларни «101-рейс» фильмининг кастинггига ҳам таклиф қилмадик. Биз ҳозир уларни «101-рейс» фильмига олсак, фильм ишонсиз ва сохта чиқади.

Акром Шахназаров, «101-рейс» фильмининг режиссёри

Маълумот учун, «101-рейс» бадиий фильми реал воқеага асосланган бўлиб, унда 2001 йил АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида Шимолий Америка ҳаво ҳудудида қийин вазиятда қолган — бортида 180 нафар йўловчи бўлган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясига қарашли Boeing-757 самолётининг 101-рейс экипажи кўрсатган жасорат ҳақида ҳикоя қилинади.

Фильм постановкачи режиссёр — Акром Шахназаров, бош продюсер — Равшан Норбаев ҳамда Эркин Аъзам бадиий раҳбарлигида суратга олиш ишларига тайёргарлик кўрилмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ўзбекистонда яна битта сиёсий партия ташкил этилади

“Трастбанк” ва Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси ўртасида 4 млн. АҚШ долларли шартнома имзоланди

16 ноябрь бутун дунёда Халқаро бағрикенглик куни сифатида белгиланган

Президент Қорақалпоғистонга жўнаб кетди

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте