Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Юлдуз ортидан Озода ҳам концерт кунини эълон қилди. Фақат...
01-03-2018 10:58 0 2021 Рейтинг1 Чоп этиш

Юлдуз ортидан Озода ҳам концерт кунини эълон қилди. Фақат...

Юлдуз ортидан Озода ҳам концерт кунини эълон қилди. Фақат...

Орадан 12 йил ўтиб хонанда Озода Нурсаидова жонли ижродаги концерт дастурини тақдим этмоқда.

2006 йилда “Истиқлол” санъат саройида сўнгги концерт дастурини тақдим этгач, Юлдуз Усмонованинг ортидан йўқликка сингиган Озода Нурсаидова ва ниҳоят янги концерт тараддудини бошлади.

12 йилдирки, хонанда ТВдан йироқда, унинг қўшиқлари Ўзбекистондаги телеканалларда намойиш этилмайди. Хонанда норасмий тақиққа учраганди. Айрим ҳолларда радиотўлқинлар орқали Озоданинг қўшиқлари қулоққа чалинади, оммабоп газеталарда интервьюлари чоп этилади. Бироқ ТВ орқали кўринишдан дарак йўқ.

Хонанда бу орада иккита мусиқий альбомини тингловчиларга тақдим этди.

2016 йилда Озоданинг бирдан озиб кетиши, жарроҳлик амалиёти орқали ташқи қиёфасини ўзгартириши одамлар эътиборини тортган эди.

Яқинда хонанда Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўзбек миллий таомлари ресторанининг иккинчи қаватдаги балконидан туриб, ресторан эшиги атрофига йиғилганлар учун кичик концерт берган эди. Навбатдаги концерт эса катта санъат саройида ўтказилиши режалаштирилган.

Хонанда Озода Нурсаидова жорий йилнинг 1 апрель куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида 60 кишилик оркестр билан жонли ижродаги концерт дастурини тақдим этади. Туркиядаги мазкур концерт Озодага нисбатан Ўзбекистондаги муносабатни ҳам ўзгартирса, ажаб эмас.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

6 апрелдан бошлаб юртимизда янги чекловлар ва қоидалар жорий этилмоқда

Биринчи автомобилни харид қилган ўзбек бойи

“Эрталаб барвақт турадиган аёлларнинг кўкрак саратонига чалиниш эҳтимоли камроқ”

Ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизга туширилади, мингдан ортиқ тадбиркорлар имкониятига эга бўлади. Президент қарори....

expo
Боглиш маколалар