Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ҳар фаслнинг ўз гуллари бор
21-02-2018 11:00 0 475 Рейтинг1 Чоп этиш

Ҳар фаслнинг ўз гуллари бор

Ҳар фаслнинг ўз гуллари бор

“Nosirlik yogdusi” нашриёти яқинда адабиёт мухлисларига таниқли журналист ва моҳир муҳаррир Тоҳир Долиевнинг “Тўрт фасл” номли китобини совға қилди. Унда олтмиш ёшни қаршилаган муаллиф ўзининг кўп йиллик бадиий ижоди давомида яратган назмий ва насрий асарларининг бир қисми тўпланган.

Китобнинг биринчи фасли (бўлими)га 140 тадан зиёд шеърлар кирган. Улар орасида Ватан ва ҳуррият тўғрисидаги сўзлар, орзу, тафаккур, чуқур фалсафий қатралардан иборат туғилган қишлоғи, ота-онаси ва ёру дўстлари соғинчи тўла шеърлар оз эмас. Ҳаёт аччиқ-чучуги жомидан етарлича ичган шоир нафақат болалигини қўмсар, балки болалар тўғрисидаги содда ва завқли мисралари билан ёш китобхонларни ҳам хушнуд қилди.
Болажоним,
Бола --жоним.
Эрка ўзинг,
Эртам -- ўзинг,- дейди шоир назокат билан.

Туркумдан жой олган ва ҳеч кимни бефарқ қолдирмайдиган ашъорлардан бири Бодом момо Исроил қизига бағишлаган “Садоқат” шеъридир. Унда алпдай севгили ёрини урушга, ёвни маҳв этишга кузатган ўзбек аёлининг жанггоҳлардан қайтмаган эрини сабр билан кутаётгани поэтик тарзда усталик билан тасвирланган:
Кутаяпти, юрагида ҳазин ҳис,
Кутаяпти, юзларида ажин -- из,
Кутаяпти, қучоғида ёлғиз қиз,
Видони билмагай севгиси.

Тўпламнинг иккинчи фаслидан тўртта ихчам, аммо сермазмун достон жой олган. Уларда замонавий, долзарб мавзулар, инсон ҳаётининг мазмун- моҳияти фалсафий ташбеҳлар, жонли образлар орқали ёритилган. Китобнинг учинчи бўлимига кирган муаллифнинг насрий митти ҳикояларида ҳам ҳаёт нафаси уфуриб туради. Ва ниҳоят тўпламнинг “Ҳажвиёт” номли тўртинчи фаслида шоирнинг ҳажвий ҳикоя ва шеърлари берилган. Улар ҳам жонли халқ тилида, барчага тушунарли қилиб битилган.

Хуллас, Тоҳир Долиевнинг “Тўрт фасли” ўзига хос тафаккур гулшанидир ва уни ўқиганлар унинг муаттар исидан баҳраманд бўладилар.
Собир Қурбонов,
тарих фанлари номзоди, доцент

Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*