Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Раъно Ярашева 57 ёшини Маккада қаршилади
19-02-2018 12:34 0 621 Рейтинг0 Чоп этиш

Раъно Ярашева 57 ёшини Маккада қаршилади

Раъно Ярашева 57 ёшини Маккада қаршилади

Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева бугун, 15 февраль куни 57 ёшга тўлди. Эътиборли жиҳати шундаки, актриса туғилган кунини Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида қаршилади деб ёзади qalampir.uz

Аввалроқ, актриса Раъно Ярашеванинг Умра зиёратига йўл олгани ҳақида хабар берган эдик. Ярашева кўплаб ўзбекистонлик зиёратчилар қаторида Мадина шаҳридаги амалларни бажариб, Макка шаҳрига келиб жойлашган.

Актрисанинг қизи “Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтоз ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали онасига аталган табрикни ёзиб қолдирди.

“Бугун менинг меҳрибоним, маслаҳатчим, устозим, чиройлигим, онажонимнинг таваллуд кунлари. Ҳожи онамнинг умрлари узоқ бўлсин. Бахтимизга тану-жонлари соғ бўлсин. Кўрган қийинчиликларининг бари ортда қолиб, энди фақат роҳат ва фароғатда яшасинлар. Бизга бош бўлиб, бошимизда тож бўлиб, тождаги гавҳар бўлиб, кўзимизни қувнатиб, дуо қилиб юрсинлар. Сизни жудаям яхши кўраман, онажоним. Аллоҳ сизни мен учун асрасин”, деб ёзади Мадина Мумтоз.

Дарвоқе, бугун, 15 февраль куни соат 18:30 да “Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтознинг “Она дардингиз” номли янги қўшиғи “Qalampir.uz” сайтида премьера қилинади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

expo
Боглиш маколалар