Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Матбуот ва ахборот агентлиги китоб ўқиган раҳбар-ходимларни рағбатлантиради
13-02-2018 15:54 0 460 Рейтинг1 Чоп этиш

Матбуот ва ахборот агентлиги китоб ўқиган раҳбар-ходимларни рағбатлантиради

Матбуот ва ахборот агентлиги китоб ўқиган раҳбар-ходимларни рағбатлантиради

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида» 2017 йил 13 сентябрдаги қарорига асосан, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланган деб хабар берди xabar.uz

Агентлик бу борада бир қанча хайрли ишларни амалга ошириб келмоқда. Яқинда тизимда яна бир ибратли ташаббусга қўл урилди. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бош директорининг буйруғи билан Агентлик марказий аппарати, тизимдаги нашриёт-матбаа ижодий уйлари, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар матбуот ва ахборот бошқармалари раҳбар-ходимлари ҳар ойда камида биттадан бадиий асар ўқиши лозимлиги белгилаб қўйилди.

«Раҳбар бўлсанг, китоб ўқи!» маънавий-маърифий ташаббусига асосан тизим бўйича ҳар ойнинг охирги шанба куни «Мутолаа ҳисоботи» куни этиб белгиланди. Унга кўра, ҳар бир раҳбар-ходим ўша куни ўзи ишлаётган идоранинг расмий веб-сайтида ўқиган китоб ҳақида ёзган таассуротларини эълон қилади.

Энг китобхон раҳбарларнинг ёзган ҳисоботларига қараб Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан рағбатлантириб борилади. Бунда раҳбар-ходимнинг ўз оиласида китоб ўқишга тарғиб қилиш фаолияти ҳам ҳисобга олинади.

Бундан ташқари, Агентлик 1500 дан ошиқ оммавий ахборот воситаси, 130 дан ортиқ нашриёт ва 1800 га яқин босмахонада меҳнат қилаётган минглаб соҳа раҳбарларини ҳам ушбу ташаббусни фаол қўллаб-қувватлашга чорлаган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

27 март ҳолатига дунё бўйлаб коронавирус инфекцияси тарқалиши кўрсаткичлари

Олимлар коронавирус юқиши мумкин бўлган янги йўлни аниқлади

Қозоғистонда коронавирусга чалинган қиз касаллик ҳақида илк бор очиқ гапирди

Витаминлар дефицитини қандай тўлдириш лозим?

expo
Боглиш маколалар