Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ «Барон-2» фильми сценарийси бадиий кенгаш муҳокамасидан ўтди. Суратга олиш ишлари бошланди
08-02-2018 15:59 0 686 Рейтинг1 Чоп этиш

«Барон-2» фильми сценарийси бадиий кенгаш муҳокамасидан ўтди. Суратга олиш ишлари бошланди

Жорий йилнинг 6 февраль куни «Ўзбеккино» Миллий агентлиги қошидаги Бадиий кенгаш аъзоларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибидан жами 7 та масала ўрин олди, дея хабар беради агентлик матбуот хизматига таяниб ёзади daryo.uz

«Барон-2» фильми сценарийси бадиий кенгаш муҳокамасидан ўтди. Суратга олиш ишлари бошланди

Кун тартибидан ўрин олган масалалар:

Режиссёр Ҳилол Насимовнинг «Ёвқурлар» номли бадиий фильми режиссёрлик сценарийси муҳокамаси – фильм сценарийи маъқулланди;
Муаллифлар Мадина Мўминова ва Рустам Саъдиевларнинг «Барон-2» номли икки қисмли бадиий фильмга мўлжалланган адабий сценарий лойиҳаси тақдимоти — фильм ишлаб чиқаришга туширилди;
Муаллиф Жасур Исҳоқовнинг рус тилидаги «Под небом единим» номли икки қисмли ҳужжатли фильмга мўлжаллаб ёзилган сценарийси муҳокамаси — фильм ишлаб чиқаришга туширилди;
Режиссёр Ғиёс Шермуҳаммедовнинг «Навоий анжумани» номли ҳужжатли фильми режиссёрлик сценарийси муҳокамаси — фильм ишлаб чиқаришга туширилди;
Муаллиф Б.Мадияровнинг «Мўйноқ — дўстлик ўлкаси» номли икки қисмли ҳужжатли фильмга мўлжаллаб ёзилган адабий сценарийси муҳокамаси — фильм ишлаб чиқаришга туширилди;
Муаллиф Олимжон Давлатовнинг «Навоий ворислари» номли ҳужжатли фильм синопсиси муҳокамаси – фильмни ишлаб чиқариш учун тайёргарлик кўришга рухсат берилди;
Муаллиф С.Рустамнинг «Кенжа ботир-2» номли мультфильмга мўлжаллаб ёзилган адабий сценарийининг қайта ишланган варианти муҳокамаси – фильм ишлаб чиқаришга туширилди.
Бадиий кенгаш аъзолари кўриб чиқилган масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Жумладан, «Барон-2» фильми лойиҳасига таниқли чет эллик киноактёрларнинг жалб этилаётгани, фильмнинг ўзини эса бир қатор хорижий мамлакатлар ҳудудида тасвирга олиш кўзда тутилаётгани эътироф этилиб, ижодий гуруҳга сценарийдаги айрим жузъий камчиликлар юзасидан кўрсатмалар берилди. Режиссёр Рустам Саъдиев мазкур лойиҳа илк «Барон» фильми каби томошабинлар кўнглидан жой олишига ва халқаро миқёсда ҳам ном қозона олишига умид билдирди.

Маълумотларга кўра, мазкур лойиҳа учун Буюк Британия, Испания, Россия, Туркия, Озарбайжон, Сурия, Қозоғистон ва Тожикистон каби давлатлардан актёрлар таклиф этилиши режалаштирилмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*