Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Муроднинг 70 йиллиги муносабати билан хотира кечаси ўтказилди
03-02-2018 13:39 0 431 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Муроднинг 70 йиллиги муносабати билан хотира кечаси ўтказилди

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Муроднинг 70 йиллиги муносабати билан хотира кечаси ўтказилди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Иброҳим Ғафуров, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, шоир Мирзо Кенжабек, таржимон Евгений Абдуллаев ва бошқалар Тоғай Мурод ўз асарларида миллий қаҳрамонлар, миллий дунёқараш, маънавият ва қадриятларга доир долзарб мавзу-муаммоларни кўтариб чиққани ҳақида сўз юритди деб ёзади daryo.uz

Таъкидланганидек, атоқли адиб Тоғай Мурод ўзига хос ижодий услуби, ўлмас асарлари билан миллий адабиёт хазинасига улкан ҳисса қўшган. Унинг «Юлдузлар мангу ёнади», «От кишнаган оқшом», «Ойдинда юрган одамлар», «Момо ер қўшиғи» каби қиссалари миллийлиги ва ўзига хослиги билан ўз ўқувчиларини топди. «Отамдан қолган далалар» романи учун 1994 йили ёзувчига Абдулла Қодирий номидаги давлат мукофоти берилди.

Тоғай Мурод нафақат истеъдодли ёзувчи, балки, моҳир таржимон ҳам бўлган. У Жек Лондоннинг «Бойнинг қизи» драмаси, Эрнест Сетон-Томпсоннинг «Ёввойи йўрға» асарини ўзбек тилига ўгирган.

Сўнгги йилларда адибнинг асарлари устида илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда, чет тилларига таржима қилинаётир. «Бу дунёда ўлиб бўлмайди» романи 2016 йили француз тилида чоп этилган бўлса, «От кишнаган оқшом» ва «Ойдинда юрган одамлар» қиссалари жорий йилда Москвада рус тилида «Тарлан» номи билан чоп этилди.

Хотира кечасида Туркиянинг Отатурк университети профессори Ҳусайн Бойдемир, Франциянинг Ле-Ман университети профессори Мишель Бушар, россиялик ёзувчи, шоир Вадим Муратханов сингари олим ва ижодкорларнинг Тоғай Мурод асарлари ҳақидаги фикр-мулоҳазаларидан иборат видеоролик намойиш қилинди.

Тадбирда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабалари ижросида адибнинг «Ойдинда юрган одамлар» асари асосида саҳналаштирилган кўриниш намойиш этилди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар