Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Мамлакатимизда илк бор “Ҳикматлар олами” республика хаттотлик фестивали ўтказилди
01-02-2018 14:25 0 485 Рейтинг0 Чоп этиш

Мамлакатимизда илк бор “Ҳикматлар олами” республика хаттотлик фестивали ўтказилди

Мамлакатимизда илк бор “Ҳикматлар олами” республика хаттотлик фестивали ўтказилди

Ёшлар ижод саройида “Ҳунарманд” уюшмаси ташаббуси билан мамлакатимизда илк бор “Ҳикматлар олами” республика хаттотлик фестивали ўтказилди деб хабар берди xs.uz

Хаттотларнинг ижодий ишларини кенг ёйиш, уларни халқимизга таништириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилаётган ушбу фестивалда юздан ортиқ ижодий ишлар кўргазмага қўйилди.

Турли наққошлик, чилангарлик, каштачилик, меъморлик буюмлари, китоблар, гиламу сўзаналар, миниатюра ва тасвирий санъат асарларига туширилган битикларда муқаддас Қуръон оятлари, ҳадису ҳикматли сўзлар жой олган.

Фестиваль иштирокчилари “Энг моҳир хаттот”, “Хаттотликда тасвирий воситалар уйғунлиги”, “Насҳ хати бўйича энг моҳир хаттот”, “Настаълиқ хати бўйича энг моҳир хаттот”, “Сулс хати бўйича энг моҳир хаттот”, “Девоний хати бўйича энг моҳир хаттот”, “Меъморий хаттот”, “Хаттотлик китобларини яратган моҳир хаттот”, “Қуръон хаттотлиги”, “Тафсир кўчирган хаттот”, “Энг ёш хаттот” номинациялари бўйича тақдирланди.

Фестиваль доирасида уюштирилган кўргазма шу йилнинг 3 февралигача давом этади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Комил Алламжонов: фуқароларнинг турк сериалларидан норозилиги ортиб бориши кузатилмоқда

Корхоналар талабига кўра кечки олий таълим очилиб, унга талабалар имтиҳонсиз қабул қилинади

Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

expo
Боглиш маколалар