Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Замонамизнинг энг гўзал овози” соҳиби Ўзбекистонда яшайди
31-01-2018 11:31 0 584 Рейтинг1 Чоп этиш

“Замонамизнинг энг гўзал овози” соҳиби Ўзбекистонда яшайди

“Замонамизнинг энг гўзал овози” соҳиби Ўзбекистонда яшайди


Жаҳон опера санъатининг энг ёрқин тенорларидан бири, Ўзбекистон халқ артисти Рамиз Усмонов Москва шаҳридаги Давлат Кремль саройида бўлиб ўтган “Романсиада юлдузлари” гала-концертида иштирок этди деб хабар берди xs.uz

Испаниялик машҳур опера қўшиқчиси Хосе Каррерас ватандошимизга “замонамизнинг энг гўзал овози” дея таъриф берганди. Бинобарин, Рамиз Усмоновнинг бу галги саҳнага чиқиши, ажойиб ижроси гулдурос қарсаклар билан кутиб олинди, тўхтовсиз олқишлаб турилди. Мухлислар таниқли теноримизни узоқ вақт саҳнадан қўйиб юборишни истамаганликлари ҳам бунга оддий мисол бўла олади.

Таъкидлаш керакки, қўшиқчимизни рус романси бўйича “Романсиада” халқаро танлови билан узоқ ва мустаҳкам дўстлик алоқалари боғлаб туради. 2008 йилда у ушбу тадбирнинг Чимкент (Қозоғистон) шаҳрида бўлиб ўтган минтақавий танловида биринчи даражали, шу йил Москвада ташкил этилган финал босқичида эса иккинчи даражали мукофотларига лойиқ кўрилганди.

Жорий йилги байрамона мусиқа кечасида ҳамюртимиз Д. Пуччинининг “Турандот” операсидаги Калаф ариясини юксак маҳорат билан куйлади. Қолаверса, беларуслик яна бир машҳур тенор Владимир Дмитрук билан биргаликда мухлислар учун рус миллий қўшиқларини ҳам ижро этиб берди.

“Мени илиқ кутиб олишди. Шунинг учун Москвадаги совуқ об-ҳавога қарамасдан жуда ёқимли таассуротлар қолди. “Романсиада юлдузлари” гала-концертида эса биринчи бор қатнашишим эмас, — дейди Р.Усмонов. — Ҳар сафар бу катта байрамга, дўстлар ва албатта эстрада санъати тобора ривожланаётганига қарамай ҳамон оммавийлигини йўқотмаган романс йўналиши шинавандалари билан ажойиб учрашувга айланади”.

“Романсиада юлдузлари” гала-концерти 11 йилдан бери ўтказиб келинади. Унда “Романсиада” халқаро танлови лауреатлари йиғилиб, томошабинлар учун романс куй-қўшиқлари кечасини тақдим этади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Янги ёки фойдаланилган автомобиль? ИГОРЬ ЦОЙ

Партиянинг Самарқанд шаҳри Регистон майдонида ўтказилган табдир юзасидан муносабати

Шайх Абдулазиз Мансур янги лавозимга ўтказилди

Қўқон шамоли филъмига марҳамат!

expo
Боглиш маколалар