Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ 40 ёш остонасидаги Манзура: “Биз фаҳш тарқатувчи бўлмаслигимиз керак”
23-01-2018 15:43 0 754 Рейтинг1 Чоп этиш

40 ёш остонасидаги Манзура: “Биз фаҳш тарқатувчи бўлмаслигимиз керак”

40 ёш остонасидаги Манзура: “Биз фаҳш тарқатувчи бўлмаслигимиз керак”


Манзура яқинда “Тавба қилдим” деб қўшиқ куйлаган эди. Хонанданинг гапларига қараганда, у ҳақиқатан ҳам тавба қилган кўринади. Мана энди ўзбек илм-маърифат, либос борасида хонандалардан ўрнак олса арзийди, десак муболаға бўлмаc деб хабар берди qalampir.uz

“Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура Йўлдошевада охирги бир йил ичида жуда кутилмаган ўзгаришлар кўзга ташланди. Авваллари очиқ-сочиқ либослари билан бир неча бор танқидларга сабаб бўлган хонандани бугун енги йўқ кўйлакда, ёки калта юбкада ҳам кўрмайсиз. Манзура Йўлдошева ўзидаги бу ўзгаришларни қуйидагича изоҳламоқда:

“Қуръон – қалблар шифоси” номли китобда шундай гўзал сатрлар бор: ҳар бир мусулмон учун ҳалол ризқ топиш – вожибдир. Бизнинг топганимиз қачон ҳалол бўлади, қачонки, Президентимиз, халқимиз, журналистларимиз биздан рози бўлса... (!) Биз, санъат аҳли фаҳш тарқатувчи бўлмаслигимиз, аксинча, санъат, маданият тарқатишимиз керак”, дейди хонанда.

Хонанда одамларнинг санъаткорларга берадиган баҳоси ҳақида шундай дейди:

“Одамлар санъаткорни ўзининг савиясига қараб қабул қилади. Кўп ҳолларда санъаткорми, демак, европани таъсири сезилиши, жозибали, кийимлари тор, қаеридир очиқ бўлиши керак деган дунёқараш бор. Аммо бу бизнинг ўзбек маданиятига тўғри келмайди. Биз санъаткор бўлиб саҳнага чиқяпмизми, ўзбек санъаткори образини яратишимиз лозим”.

Манзура яқинда “Тавба қилдим” деб қўшиқ куйлаган эди. Хонанданинг гапларига қараганда, у ҳақиқатан ҳам тавба қилган кўринади. Мана энди ўзбек илм-маърифат, либос борасида хонандалардан ўрнак олса арзийди, десак муболаға бўлмас.

Маълумот учун, Манзура Йўлдошева 2018 йилда 40 ёшни қаршилайди. Ундаги бугунги дунёқараш ёш билан боғлиқ бўлса, ажаб эмас.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қабул - мулоқот тизими ва муаммолар ечими Бу жараён бугун оддий ҳаётий ҳақиқатга айланди

Тошкент вилоятида асосий йўл транспорт ҳодисаларини бошқа вилоят вакиллари содир этмоқда

19 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Санитар ва фитосанитар чораларни қўллаш бўйича келишув

expo
Боглиш маколалар