Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ушбу филъм томошабинлар эътиборига туша оладими?
22-01-2018 13:37 0 483 Рейтинг1 Чоп этиш

Ушбу филъм томошабинлар эътиборига туша оладими?

Ушбу филъм томошабинлар эътиборига туша оладими?

«Ўзбеккино» миллий агентлигининг буюртмасига асосан 6 картина бўйича суратга олиш ишлари бошланди деб хабар бермоқда Uza.uz

Хусусан, “Элпарвар” номли бадиий фильм. Мазкур фильмда Ўспирин йигитнинг буюк аждодларимиз Жалолиддин Мангуберди каби жасур бобокалонларимиз жасоратидан фахрланиши, унинг қалбида ватанпарварлик туйғуларининг уйғониши ва бу йўлда кўрсатган эзгу ишлари тасвирланган. Сценарий муаллифи – Абдулла Аъзамов, постановкачи режиссёр Абдувоҳид Ғаниевлар томонидан яратилаётган мазкур фильмда Убайдулла Омон, Ёқуб Аҳмедов, Ёдгор Саъдиев, Дониёр Хўжаев, Бунёд Раҳматуллаев, Йигитали Мамажонов ҳамда Феруза Юсупова каби таниқли актёрларни жалб этиш мўлжалланган.

“Имом Исо ат Термизий” номли бадиий фильми. Мазкур фильм муҳаддис-олим Абу Исо ат-Термизийнинг фаолияти, ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ воқеалар хусусида ҳикоя қилади. Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр – Абдуҳалил Менгноров, Маслаҳатчи – Шайх Абдулазиз Мансур.

Сценарий муаллифлари – Абдуқаюм Йўлдошев, Сардор Ҳамроев, постановкачи режиссёр – Акбар Бектурдиев томонидан яратилаётган “Осмон оғуши” номли бадиий фильмда учувчи бўлишни орзу қилган йигитнинг ўз мақсадига етишиш йўлидаги жонбозликлари, муҳаббати, армони ҳақидаги воқеалар Жиззах авиация билим юрти фаолияти фонида акс этади. Ҳозирда фильмнинг режиссёрлик сценарийси якунланиб, лойиҳани ишга туширишга рухсат берилган.

“Исломхўжа” номли бадиий-публицистик фильм XX аср бошларида Хива хонининг бош вазири, ислоҳотчи Исломхўжа Иброҳимхўжа ўғлининг бунёдкорлик ишлари ва унинг мураккаб ҳаёт тарзи ҳақида ҳикоя қилади. Постановкачи режиссёр – Жаҳонгир Аҳмедов ва ижодий гуруҳ аъзолари фильмининг режиссёрлик сценарийсини ёзиш жараёнида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида хизмат сафарида бўлиб, қаҳрамоннинг Россия билан боғлиқ фаолиятини ўрганиб қайтди. Бадиий кенгашнинг 11 январда бўлиб ўтган йиғилишида Санкт-Петербург шаҳрида танланган манзиллар ва либослар асосида фильм учун тайёрланган эскизлар ҳам муҳокама этилди.

Яна бир шовшувларга сабаб бўлиши кутилаётган режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг “Берлин-Оққўрғон” бадиий фильмидир. Мазкур фильмнинг суратга олиш ишлари бошлаб юборилган бўлиб, унда Ҳасан Шуҳратов, Маҳлиё Асқарова ҳамда Нигора Каримбоева каби маҳоратли актриса ва актиёрлар суратга тушмоқда. Сценарийда иккинчи жаҳон уруши билан боғлиқ бўлган ўзига ҳос сиёсий ўйинлар фонида икки ўзбек ва яҳудий оилаларида кечаётган воқеалар ўрин олган.

“Ёвқурлар” бадиий фильми. Томошабинни чуқур ҳаяжонга солиши кутилаётган ушбу фильмнинг cценарий муаллифлари – Зебо Юнусова, Иқбол Мирзо, постановкачи режиссёр Ҳилол Насимовдир. Фильм 2002 йили Сурхондарё вилоятининг Сариосиё ва Узун туманларида юзага келган таҳликали вазият ва ҳарбийларимизнинг кўрсатган жасорати билан боғлиқ воқеалар ҳақида. Фильмнинг “Ватан” киностудияси томонидан ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Ҳозирда унинг режиссёрлик сценарийси тайёрланмоқда.

Энг қизиғи ва асосийси пухта ғоялар асосида тайёрланаётган мазкур бадиий фильмлар томошабин меҳри ва эътирофига сазовор бўлишидадир. Зеро, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлаганидек «...Агар биз аждодларимиз хотирасини улуғламоқчи, шу асосда ўзбек номини, Ўзбекистон номини бутун дунёга тараннум этмоқчи эканмиз, бу ишни биринчи навбатда кино санъати орқали амалга оширишимиз керак. Айнан кино санъати орқали жаҳон экранларини забт этишимиз, шу йўл билан дунё аҳлининг диққат-эътиборини қозонишимиз мумкин...»
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Валютани янада либераллаштириш лозим

Меҳрга ташна кўнгилларга шодлик улашилди

Хитойлик компания ўзбекистонда компрессор ишлаб чиқариш истаги борлигини билдирди

“Ўзэлтехсаноат” ва Ҳиндистон халқаро бизнес палатаси ўртасида англашув меморандуми имзоланди

expo
Боглиш маколалар