Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Миллий кутубхонада қанча нодир асар бор?
19-01-2018 13:26 0 454 Рейтинг0 Чоп этиш

Миллий кутубхонада қанча нодир асар бор?

Миллий кутубхонада қанча нодир асар бор?


Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг "Қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар" хизмати фондида йигирма саккиз мингдан ортиқ нодир манбалар сақланмоқда. Улар XIII-XIX асрларда Мовароуннаҳр, Хуросон, Туркистон заминида битилган қўлёзма ва тошбосмалар, XVI-XVIII асрларда Ғарбий Европада чоп этилган китоблардир.

Бу ноёб асарлар орасида Аббосийлар халифалиги даврида ёзилган Абул Ҳасан Али бин Муҳаммад Ал-Мовардийнинг “Ал-аҳкомус султония вал вилоятуд диния” (“Давлатчилик қонунлари ва шаръий бошқарувлар”) қўлёзмаси, буюк аллома Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар аз-Замахшарийнинг “Муқаддимат ул-адаб” (“Адаб илмига муқаддима”) каби қўлёзмаларининг мавжудлиги миллий маданиятимиз дурдонаси ва бойлиги ҳисобланади деб хабар берди Uzauz

Унда Алишер Навоийнинг ҳаётлик давридан то XIX аср охирларигача кўплаб ҳаттотлар томонидан кўчирилиб, кўпайтирилган асарлари ҳам жамланган. Жумладан, “Маҳбубул-қулуб” асарининг 1259 ҳижрий йили котиб Мулла Хақназар Уста Қурбон Бешариқий томонидан кўчирилган нусхаси, ҳижрий 1272 йили китоб қилинган “Хазойинул-маоний” девони, “Тарихи мулуки ажам” сингари асарлари шулар жумласидан.

Тарих, адабиёт, санъат бўйича Ғарбий Европага оид ноёб асарлар қаторида 1597 йили Италияда нашр қилинган Темурийлар тарихига оид “Magni Tamerlanis Scytharum Imperatoris Vita” китоби, 1697 йили Парижда француз тилида нашр этилган шарқшунос Бартоломей Эрбелонинг “Шарқ кутубхонаси” ёки “Шарқ энциклопедияси” (“Bibliotheque orientale”)нинг борлиги янада қимматли. Бу асарда Ўрта Осиёда яшаб ижод этган улуғ олим, шоир, давлат арбобларидан юзга яқини ҳақида маълумотлар берилган.

1723 йилда Парижда чоп этилган Шарафиддин Али Яздий қаламига мансуб «Зафарномаси» (“Histoire de Timur-Bec”) асари ҳам айнан шу бўлимда авайлаб-асралади. Асар Petis De La Croix томонидан француз тилига таржима қилинган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ўзбекистон олтин экспорти рекорд даражага чиқди

Миромон, болажоним менинг Унинг ҳар бир ютуғи менинг кичик ғалабамдир!

Марказий ҳарбий округдаги махсус операция кучлари бўлинмалари томонидан жанговар тайёргарликнинг янгича усуллари намойиш этилди

Америкалик актёр Эштон Катчернинг собиқ севгилиси қотили ўлим жазосига ҳукм қилинди

expo
Боглиш маколалар