Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Оскар”га даъвогар фильмлар танланиши якунланди
13-01-2018 11:58 0 353 Рейтинг0 Чоп этиш

“Оскар”га даъвогар фильмлар танланиши якунланди

“Оскар”га даъвогар фильмлар танланиши якунланди


АҚШ киносанъати академияси 12 январда “Оскар” мукофотига даъвогар фильмлар бўйича овоз беришни якунлади. Бу ҳақда твиттерда маълум қилинди деб хабар берди kun.uz

Барча йўналишлар бўйича даъвогар фильмлар 23 январда эълон қилинади. Ғолиблар учун якуний овоз бериш 20-27 февраль кунлари бўлиб ўтади, совриндорлар номлари “Оскар”нинг юбилей – 90-тақдимотида эълон қилинади. Маросим 4 март куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтади.

Ташкилотчилар аввал маълум қилгандек, йилнинг энг яхши фильми учун курашиш ҳуқуқига 341 та тўлиқ метражли фильм эга. “Хорижий тилдаги энг яхши фильм” йўналиши бўйича 92 та давлат фильмлари номзодликка қабул қилинган.

АҚШ киносанъати академияси кино ва унга яқин касбларда фаолият юритувчи 6 мингга яқин ижодкорни бирлаштиради. Турли йўналишлар бўйича номзодларни академиянинг тегишли бўлимлари академиклари танлайдилар, “Йилнинг энг яхши фильми” учун эса академиянинг бутун таркиби овоз беради.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Депутатлари автомобилларнинг кундузи чироқ ёқиб юришларига қарши чиқмоқда

1XBET компанияси USENET 2019 конференциясида Қозоғистонда букмекерлик бизнеси тажрибаси ва ўзига хосликларини гапириб берди

Ортиқ Отажонов вафот этди

Ўзбекистонда пиёз нархи нега бирдан кўтарилди - қишлоқ хўжалиги вазирлиги изоҳи

expo
Боглиш маколалар