Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тошкентда ВГИКнинг филиали очилиши мумкин
10-01-2018 15:14 0 417 Рейтинг0 Чоп этиш

Тошкентда ВГИКнинг филиали очилиши мумкин

Тошкентда ВГИКнинг филиали очилиши мумкин


Бутунроссия давлат кинематография институтининг (ВГИК) Тошкент филиалини очиш масаласи кўриб чиқилмоқда, дея хабар бермоқда “Ўзбеккино” агентлиги ахборот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2017 йил 29 декабрда кинематография соҳасида амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги вазифалар бўйича ўтказилган йиғилиш Баёнида Москва шаҳридаги Бутунроссия давлат кинематография институтининг (ВГИК) Тошкент шаҳар филиалини очиш бўйича таклиф тайёрлаш белгилаб қўйилган.

Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг кино соҳасидаги кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Москва шаҳридаги Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкент шаҳар филиалини очиш бўйича Россия Федерацияси ҳукумати билан музокаралар олиб бориши ва натижаси юзасидан тегишли таклиф тайёрлаши қайд этилган.

Мазкур олий таълим муассасаси кинематографчиларни етиштириб берувчи дунёдаги нуфузли таълим даргоҳларидан бири бўлиб, ўзбек киноси арбобларининг кўпчилиги айнан мана шу муассасада таълим олган деб хабар бердиUz24
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*