Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ёшлар иттифоқи Молия вазирлигига 490 йигит-қизни тавсия қилди
06-01-2018 12:22 0 529 Рейтинг0 Чоп этиш

Ёшлар иттифоқи Молия вазирлигига 490 йигит-қизни тавсия қилди

Ёшлар иттифоқи Молия вазирлигига 490 йигит-қизни тавсия қилди


Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга мурожаатномасида молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратиб, соҳани нопок кадрлардан тозалаш зарурлигини таъкидлади.

ЎзА хабарига кўра, шу кунларда Молия вазирлигида бу борада қатор амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Вазирлик ва унинг қуйи бўғинларидаги вакант иш ўринларига юксак маънавиятли, янгича фикрлайдиган, билимли, ташаббускор, ҳалол ва фидойи ёшларни жалб қилиш, янги авлод кадрлари захирасини яратиш борасида аниқ вазифалар белгиланди дея ҳабар бермоқда kun.uz

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мамлакатдаги иқтисодиёт йўналишига ихтисослашган олий таълим муассасалари билан биргаликда молия органларига ишга қабул қилиш учун фаол ёшлар ва талабалардан номзодлар захирасини яратиш борасида ишларни бошлаб юборди.

Ёшлар иттифоқининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларда берилган эълонлар асосида молия органларида ишлаш истагини билдирган 3 минг 100 дан зиёд йигит-қиз орасидан 490 нафари сараланиб, Молия вазирлигига тавсия этилди. Шунингдек, вазирликнинг Ёшлар етакчилари кенгашига ҳам соҳада ишлашни мақсад қилган 90 дан ортиқ ёшнинг ҳужжатлари келиб тушган.

Таъкидланишича, айни кунларда Молия вазирлиги тизимидаги мавжуд бўш иш ўринларини замонавий кўникмалар, инновацион ғояларга эга бўлган, Ватанни севадиган, халқпарвар кадрлар, фидойи ёш мутахассислар билан тўлдириш ишлари амалга оширилмоқда.

Қайд этилишича, вазирлик мутасаддилари президентнинг мурожаатномасида билдирилган танқидий фикрлар асосида ўз фаолиятларини таҳлил қилиб, қайтадан кўриб чиқмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Валютани янада либераллаштириш лозим

Меҳрга ташна кўнгилларга шодлик улашилди

Хитойлик компания ўзбекистонда компрессор ишлаб чиқариш истаги борлигини билдирди

“Ўзэлтехсаноат” ва Ҳиндистон халқаро бизнес палатаси ўртасида англашув меморандуми имзоланди

expo
Боглиш маколалар