Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тошкентда Корея Республикаси фестивали бошланди
28-09-2017 14:51 0 1065 Рейтинг1 Чоп этиш

Тошкентда Корея Республикаси фестивали бошланди

Тошкентда Корея Республикаси фестивали бошланди

Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги ҳамда мамлакатимизда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз яшай бошлаганининг 80 йиллиги муносабати билан ташкил этилган фестиваль халқларимиз ўртасидаги дўстлик, маънавий яқинликни ифода этди деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги нашри.

Маданият анжумани пойтахтимизнинг “Зарқайнар” мажмуасида корейс миллий либослари намойиши билан бошланди. Тадбирда мамлакатимиздаги дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари, вазирлик ва идоралар, маданият ва санъат ихлосмандлари, ёш ижодкорлар, дизайнерлар ва рангтасвир усталари иштирок этди.

Ўзбек ва корейс халқларининг маданияти, менталитети ўхшаш. Ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат, катталарга ҳурмат, кичикка иззат каби фазилатлар уларга бирдек хосдир. Тақдир тақозоси билан бир пайтлар юртимизга келиб қолган корейслар ўзбеклар билан дўст-биродар бўлиб кетган, жамиятимизнинг фаол аъзоларига айланган. Корейс миллатига мансуб юртдошларимиз Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатида, маҳаллий Кенгашларда, бошқарув органларида, иқтисодий-ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида фаолият юритаётгани, уларнинг 300дан зиёди давлат мукофотларига сазовор бўлгани бунинг яққол тасдиғидир. Бу жиҳатлар Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ҳамкорлик ривожига мустаҳкам асос бўлмоқда.

Жанубий кореялик санъаткорларнинг Самарқанд шаҳрида ўтадиган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалига иштирок этиши анъана тусини олган. Юртимиз ижодкорлари Корея Республикасидаги турли танлов ва санъат фестивалларида иштирок этиб келмоқда. Жанубий Кореяда Ўзбекистон санъатига бағишланган маданий кечалар, мамлакатимизда Жанубий Корея маданият кунлари ўтказиб келинаётир.
Тошкентда Корея Республикаси фестивали бошланди

Пойтахтимизда бошланган “Korea festival – 2017” тадбирлари бу борадаги ишларнинг изчил давомидир.

Модалар тақдимоти дизайнер Жун Хо Кан томонидан яратилган анъанавий либослар намойиши билан бошланди. Мазкур либослар миллий ва замонавий андозалар уйғунлигини ўзида акс эттиргани билан ажралиб турди.

– Ўзбек халқининг ўз миллий урф-одатларини асраб-авайлашга эътибори ҳақида эшитган эдим, – дейди Жанубий кореялик дизайнер Им Хонг. – Шу боис тадбирдаги иштироким доирасида корейс халқи анъаналарини ўзида жамлаган эстетик мавзудаги либосларни намойиш этишга қарор қилдим. Бу томошабинларга корейс халқининг тарихи ва бугуни, анъана ва урф-одатлари ҳақида маълумот олиш имконини беради, ўзбек ва корейс халқлари ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади, деб умид қиламан.

Тинчлик ва дўстлик, инсон ва табиат, ўтмиш ва бугун, эзгулик, гўзаллик тараннуми сифатида янграган корейс миллий куй-қўшиқлари томошабинларда катта таассурот қолдирди.

Фестиваль доирасида корейс халқининг бой тарихи ва маданияти ҳақида ҳикоя қиладиган ранг-баранг тақдимотлар, модалар намойиши, кино кечалари, қўшиқчилик ва рақс санъати байрамлари ташкил этилади.
Улуғбек Шоназаров, Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари
expo
Боглиш маколалар