Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Туркиялик киноижодкорлар Тошкентга келиши кутилмоқда
21-09-2017 16:35 0 536 Рейтинг1 Чоп этиш

Туркиялик киноижодкорлар Тошкентга келиши кутилмоқда

Туркиялик киноижодкорлар Тошкентга келиши кутилмоқда

Туркия элчихонасининг туризм масалалари бўйича маслаҳатчиси жаноб Жесим Челеби Тошкентга ташриф буюрди.

Шу йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўзбек-турк кинофестивали ўтказилади. Мазкур фестивалга туркиялик киноусталари ҳам таклиф этилиши мумкин. Буни Туркия элчихонасининг туризм масалалари бўйича маслаҳатчиси жаноб Жесим Челеби таклиф қилди.

Жаноб Жесим Челеби бугун, 21 сентябрь куни “Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори Фурқат Зокиров билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда qalampir.uz Ўзбеккино миллий агентликнинг Ахборот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Бундан уч кун аввал, яъни 18 сентябрь куни Фурқат Зокиров Туркия Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси, БМТнинг Альянс цивилизацияси масалалари бўйича Туркия миллий мувофиқлаштирувчи кенгаши раиси Бакир Карлиг бошчилигидаги делегацияни қабул қилган эди. Ўшанда ўзбек ва турк киноусталари ҳамкорлигида фильмлар суратга олишни йўлга қўйиш таклифи кўриб чиқилган эди.

“Ўзбеккино” миллий агентлигида ўтган бу галги учрашув давомида Туркия элчихонасининг туризм масалалари бўйича маслаҳатчиси жаноб Жесим Челеби ноябрь ойида ўтадиган ўзбек-турк кинофестивалини ташкил этиш ҳамда тадбирга туркиялик киноусталарни таклиф этиш ғоясини илгари сурди.

“Ўзбеккино” миллий агентлиги директори Фурқат Зокиров ҳозирда шу каби кўплаб таклиф кўриб чиқилаётганлигини ва бу борада ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.

Демак, ноябрь ойида Тошкентга турк кино ижодкорлари ташриф буюриш эҳтимоли катта. Биз эса кузатишда давом этамиз.
Дурдона Расулова
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*