Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Жан-Клод Ван Дамм Тошкентга келмайди, Стивен Сигал ташрифи кутилмоқда
07-09-2017 12:52 0 736 Рейтинг1 Чоп этиш

Жан-Клод Ван Дамм Тошкентга келмайди, Стивен Сигал ташрифи кутилмоқда

Жан-Клод Ван Дамм Тошкентга келмайди, Стивен Сигал ташрифи кутилмоқда

Таниқли Голливуд актёри Жан-Клод Ван Дамм ва аралаш яккакурашлар жангчиси Жефф Монсон 9 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган Asian Fight 2017 халқаро турнирига келмайди деб хабар бермоқда соф.уз нашри

Актёр ва жанг санъатлари устаси Стивел Сигал ушбу тадбирнинг фахрий меҳмони бўлади.
Мусобақа матбуот хизмати раҳбари Жамшид Хожиакбаров чоршанба куни бўлиб ўтган брифингда Жан-Клод Ван Дамм соғлиғидаги муаммо сабабли мусобақага кела олмаслигини маълум қилди.

«Афсуски, Жан-Клод Ван Дамм Ўзбекистонга келмайди. У оғир касалликка чалинди. Ёрдамчисининг бизга маълум қилишича, у ҳозир Лос-Анжелесда. Ван Дамм Ўзбекистонга келишдан бош тортди ва ўз узрини билдирди», — деди Жамшид Хожиакбаров.

Унинг айтишича, актёр билан шартнома тузиб бўлинган. Шунингдек, олдиндан гонорари ва самолёт учун чиптаси тўланган, меҳмонхонадан жой банд қилинган эди. «Ҳозирча пулларимиз унинг ҳисоб рақамида қолмоқда. Бу ҳақда биз бугун кечқурун билдик. Унинг ўрнига номзод қидириб, Стивен Сигалда тўхтадик. Биз у билан шартнома туздик», — дея маълум қилди у.

Америкалик ММА жангчиси Жефф Монсон масаласида эса унинг шартномаси Жан-Клод Ван Даммнинг келиши билан боғлиқ бўлган. «Жефф Монсон билан тузилган шартномада Ўзбекистонга у Ванн Дамм билан бирга келиши кўрсатилган эди. Бироқ актёр келмаганидан сўнг Монсон билан тузилган шартнома ҳам бекор қилинади», — дея таъкидлади Жамшид Ҳожиакбаров.

Унинг сўзларига кўра, мухлислар истаса чипталарни қайтариб олишлари мумкин. «Агарда ишқибозлар фақатгина Жан-Клод Ван Дамм учун чипта харид қилган бўлса, биз муаммосиз уларни қайтариб беришимиз мумкин. Агарда ўзбек спортчиларини қўллаб-қувватларини исташса, уларни 9 сентябрь куни кутамиз», — деди матбуот хизмати раҳбари.

Asian Fight 2017 мусобақаси 9 сентябрь куни пойтахтдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Ravon" автомобиллари нархи кескин тушиб кетди

65 нафар спортчимиз юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди

Тадбиркор 106 миллион сўм ўрнига бир миллион тўлайдиган бўлди

Глобал терроризм индекси рейтингида Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар қаторидаги мавқеини янада мустаҳкамлади

expo
Боглиш маколалар