Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Марғилонда “Атлас байрами” миллий матолар фестивали ўтказилади
25-08-2017 12:02 0 910 Рейтинг1 Чоп этиш

Марғилонда “Атлас байрами” миллий матолар фестивали ўтказилади

Марғилонда “Атлас байрами” миллий матолар фестивали ўтказилади

Ўзбекистон ҳунармандлар уюшмаси, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, DVV International ваколатхонаси ва бир қатор ҳомийлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 12-16 сентябрь кунлари Марғилон шаҳрида “Атлас байрами” миллий матолар фестивали ўтказилади. Фестивалнинг дастлабки кунларида Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган ҳунармандлар иштирокида маҳорат дарслари ташкил этилади. Таниқли ва машҳур хорижлик мутахассислар ўз салоҳиятларини бошқалар билан ўртоқлашишади.

15 сентябрь санасида Марғилон ҳунармандчиликни ривожлантириш марказида “Атлас байрами” фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Унда бир қатор хорижлик ҳамкорлар, таниқли ҳунармандлар, машҳур дизайнерлар иштирок этади.

Фестиваль доирасида “Марказий Осиё халқлари аънанавий матолар ва барқарор ривожланиш” мавзусида анжуман, “Ўзбек анъанавий гиламчилик санъати” кўргазмаси, халқ сайли, аския ва катта ашула ижрочилиги, фольклор жамоаларнинг чиқишлари, кураш мусобақлари, дорбоз ҳамда қўғирчоқ ўйинлари намойиши ҳам ўтказилади. Дарвоқе, вилоятлардаги ошпазлар иштирокида ош танлови ҳам бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Шунингдек, таниқли ҳунармандларнинг ноодатий маҳсулотлари кўргазмаси ҳамда ёш дизайнерларнинг либослар тақдимоти бўлиб ўтади. Вилоятлардан ташриф буюрган ҳунармандларнинг миллий маҳсулотларини эса фестивалга ташриф буюрганлар харид қилишлари мумкин. Ўзбек эстрада юлдузлари иштирокида гала-концерт ҳам “Атлас байрами” фестивалининг дастурига киритилган.
Аҳрор Зиё, Фарғона
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Эртага Москвадан Тошкентга навбатдаги чартер рейси амалга оширилади

1 июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни тарихи ҳақида қисқача маълумот

Шакар нима сабабдан хавфли?

expo
Боглиш маколалар