Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Путин махсус вакили Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятига юқори баҳо берди
28-03-2017 11:23 0 557 Рейтинг0 Чоп этиш

Путин махсус вакили Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятига юқори баҳо берди

Путин махсус вакили Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятига юқори баҳо берди

Россия президентининг халқаро маданий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Михаил Швидкой Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятига юқори баҳо берди, деб хабар бермоқда Республика Маданият вазирлиги матбуот хизмати.

Москвалик меҳмон Тошкентда иккита учрашув ўтказди. Аввалига Михаил Швидкой Ўзбекистон маданият вазири Маҳмуд Муратов билан учрашди. Томонлар маданият ва санъат соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича ўзаро фикр алмашдилар.

Учрашувда Швидкой Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятига юқори баҳо берди. У шунингдек Ўзбекистон ва Россия ҳудудларида қўшма маданий тадбирлар муваффақиятли ўтказилаётганини қайд этди. Томонлар яқин келажакда маданий-гуманитар муносабатларни янада яхшилашга келишиб олишди.

Шу куннинг ўзида Путин махсус вакилини Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов қабул қилди. Томонлар маданий-гуманитар соҳада икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини Ўзбекистон ва Россия ўртасида динамик ривожланаётган алоқаларнинг муҳим қисми сифатида муҳокама қилишди.

Шу нуқтаи назардан таъкидланганидек, А.С.Пушкин номидаги давлат тасвирий санъат музейида Ўзбекистон Миллий музейи жамғармасининг катта миқдордаги рассомчилик ва графика асарлари, археология топилмалари ва амалий санъат ишлари тақдим этилувчи бўлажак “Шарқ хазинаси” номли кенг миқёсли кўргазма, шубҳасиз, Ўзбекистон-Россия муносабатларида ҳамда Москва маданий ҳаётида тимсолий воқеага айланади.

Хабарда айтилишича, суҳбат давомида ўзаро манфаатли бўлган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилган.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

ҚАМОҚХОНАДАН ЧИҚҚАН ХАТ: Айбсиз ҳолимга 7 йилу 100 кундан буён қамоқдаман...​

Давергеодезкадастр: Ерни масофадан туриб зондлаш соҳасида Ўзбек-Тожик ҳамкорлиги

expo
Боглиш маколалар