Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Озод Шарафиддинов — нозик дидли забардаст олим
02-03-2017 06:45 0 1883 Рейтинг1 Чоп этиш

Озод Шарафиддинов — нозик дидли забардаст олим

Озод Шарафиддинов — нозик дидли забардаст олим

Таниқли адабиётшунос, адабий танқидчи Озод Шарафиддинов 1929 йил 1 мартда Қўқон яқинидаги Охунқайнар қишлоғида туғилди. Тошкентдаги 14-ўрта мактабни, Ўрта Осиё Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) филология факултетини тугатди (1951). Москвада аспирантурани тамомлаб, фан номзоди илмий даражасини олди (1955).
Озод Шарафиддинов — нозик дидли забардаст олим

Озод Шарафиддинов поэзия муаммолари билан шуғулланди, ўзбек шеърияти ва унинг ҳолати ҳақида адабий-танқидий мақолалар ёзди. Ўша даврдаги илмий-ижодий, адабий-танқидий изланишлари «Замон. Қалб. Поэзия» (1962) асарида ўз аксини топган. ХХ асрнинг 60-80 йилларида у Чўлпон ҳаёти ва ижодини тарғиб қилишга интилди. О.Шарафиддинов ўзбек адабиётининг Ойбек, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Шайхзода, Миртемир, Зулфия сингари намояндалари ҳақида адабий портретлар яратди: «Истеъдод жилолари» (1976), «Адабий этюдлар» (1968), «Абдулла Қаҳҳор» (1988), «Биринчи мўъжиза» (1979).
Озод Шарафиддинов — нозик дидли забардаст олим

Олим ижодида ўзга адабиётлар намояндалари ижоди ҳақида яратилган «Яловбардорлар» (1974) адабий-танқидий очерклар китоби муҳим ўрин эгаллайди. О.Шарафиддинов ХХ асрнинг 60-йилларидан ХIХ асргача бўлган ўзбек адабий жараёнидаги ҳолатларни «Талант – халқ мулки» (1979), «Адабиёт – ҳаёт дарслиги» (1981), «Гўзаллик излаб» (1985), «Ҳақиқатга садоқат» (1988), «Сардафтар саҳифалари» (1999), «Президент» (2003) сингари асарларида акс эттирди.
Озод Шарафиддинов — нозик дидли забардаст олим

Мустақиллик йилларида О.Шарафиддинов ҳам адабий танқидчи, ҳам таржимон, ҳам жамоат арбоби сифатида улкан ишларни амалга оширди. «Чўлпон» (1991), «Чўлпонни англаш» (1994) китоблари, «Эътиқодимни нега ўзгартирдим» (1997) асарларида мунаққиднинг эстетик принциплари акс этган. Кейинги йилларда О.Шарафиддинов ўзбек адиблари, маданият-санъат арбоблари, олимлар ҳақида ўнлаб мақолалар ёзди. У жаҳон адабиётининг кўплаб намояндалари асарларини ўзбек тилига таржима қилди.
Озод Шарафиддинов — нозик дидли забардаст олим

О.Шарафиддинов ХХ асрнинг 90-йиллари ўрталаригача Ўзбекистон Миллий университетида профессор бўлди. 1995—1997-йилларда «Тафаккур» журнали бош муҳаррир ўринбосари вазифасини бажарди. У 1997 йилдан «Жаҳон адабиёти» журналининг бош муҳаррири сифатида ишлади. О.Шарафиддинов Беруний номидаги Давлат мукофоти лауреати (1970), «Буюк хизматлари учун» (1999), «Меҳнат шуҳрати» (1997) орденлари соҳиби. 2002 йил 23 августда «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилди.
Telegraf.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

“CHINT Electric” Ўзбек-Хитой қўшма корхонаси томонидан, ТДТУ ҳудудига қуёш панеллари олиб келиб ўрнатилди

Амударё ҳайбати йўқолдими? Ёҳуд ёшлигимда эшитган ривоятлар.

Режиссёр Абдухалил Менгноровнинг "Абу Исо Муҳаммад Термизий" бадиий фильми XVI "Лучезарный ангель" халқаро кинофестивалида иштирок этади.

Рустамбек Карим ва Тўлқин Астановга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди

expo
Боглиш маколалар