Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Андижонда «Тўмарис» спектакли намойиши бўлиб ўтмоқда
18-02-2017 13:58 0 594 Рейтинг1 Чоп этиш

Андижонда «Тўмарис» спектакли намойиши бўлиб ўтмоқда

Андижонда «Тўмарис» спектакли  намойиши бўлиб ўтмоқда

Андижон қўғирчоқ театрида "Ўзбеккино" миллий агентлиги қошидаги "Киноактёр" театр студиясининг "Тўмарис" спектакли намойиш этилди. Тақдимотга вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида жамоатчилик вакиллари, зиёлилар, ўқувчи ва талабалар, театр мухлислари ташриф буюрди, дея хабар берди "Андижоннома" сайти.

Агентлик томонидан ўтган йили ташкил этилган студиянинг фаолияти киноактёрларнинг ижодий маҳоратини ошириш ҳамда профессионал саҳна асарлари орқали томошабинларга маънавий озуқа беришдан иборат. Илк томоша – ёзувчи Ёвдат Илёсовнинг "Олачипор ажал" тарихий романи асосида Сайфиддин Мелиев саҳналаштирган "Тўмарис" спектакли режиссурадаги ўзига хос ёндашув ҳамда ечими билан кўпчиликда қизиқиш уйғотмоқда.
Андижонда «Тўмарис» спектакли  намойиши бўлиб ўтмоқда

Асарда сак-массагетлар маликаси Тўмариснинг шарафли ҳаёт йўли, Ватан озодлиги учун Эрон шоҳи Кирёвушга қарши мардонавор кураши қизиқарли ва таъсирчан лавҳалар ёрдамида акс эттирилади. Илмира Раҳимжонова ижросидаги бош қаҳрамоннинг шаҳду шижоати, ор-номус, эл-юрт шаъни йўлидаги жасорати ёш томошабинларни она юртга муҳаббат, ватанпарварлик руҳида тарбиялаши билан аҳамиятлидир. Саҳнадаги ҳар бир декорация, давр руҳини берувчи мусиқий фон, Карим Мирҳодиев, Фарҳод Худойбердиев, Ҳусан Рашидов, Феруза Собитова, Наргиза Салмонова сингари актёрларнинг профессионал ижроси ўзаро уйғунлашиб, спектаклнинг умумий ғоясига хизмат қилади.
Андижонда «Тўмарис» спектакли  намойиши бўлиб ўтмоқда

– Илк гастрол сафарини Андижондан бошладик, – дейди режиссёр Сайфиддин Мелиев. – Бу борада вилоят ҳокимлиги яқиндан ёрдам берди. Қўғирчоқ театрининг замонавий шароитлари, ижро учун қулай саҳнавий имкониятлар яратилганлигини таъкидлашни истардим. Асар томошабинларга маъқул бўлади, деган умиддаман.

"Тўмарис" спектакли беш кун давомида ҳар куни икки сеансдан намойиш этилиши режалаштирилган.
telegraf.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Президент замонавий энергия тежамкор уйлар қурилиши билан танишди

2 ойлик келин ўз эрини дазмол шнури билан ўлдиртирди

“МЕҲР-2”: Ироқдан 64 бола юртимизга олиб келинди

Антиқа алдов фирибгарнинг ўзини темир панжара ортига равона қилди

expo
Боглиш маколалар