Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Дайди” ​фильми режиссёри: У Морган Фриман эмас, унинг қиёфадоши (Фото)
13-02-2017 10:03 2 1294 Рейтинг1 Чоп этиш

“Дайди” ​фильми режиссёри: У Морган Фриман эмас, унинг қиёфадоши (Фото)

“Дайди” ​фильми режиссёри: У Морган Фриман эмас, унинг қиёфадоши (Фото)

Ўтиб бораётган ҳафтада ўзбек киноижодкорлар томонидан яратилган блокбастер жанрида суратга олинган “Дайди” фильмининг пемьераси Голливуд актёри Морган Фриман сабабли қолдирилганлиги ҳақида хабар бергандик.

“Ўзбеккино” МА томонидан тақдим этилган расмий билдиришномада “TIMUR FILM” МЧЖ томонидан суратга олинган “Дайди” бадиий фильмини жамоатчилик орасида тарғибот қилишда бир қатор қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқлангани маълум қилинганди.

Жумладан, мазкур фильмнинг трейлери, баннерлари ва чипталари чиқарилиб, уларда машҳур киноактёр Морган Фриманнинг Буюк Британия ва Жанубий Кореялик киноижодкорлар томонидан 2014 йилда ишлаб чиқарилган "Last Knights" (“Сўнгги рицарлар”) фильмида суратга тушган қиёфаси акс эттирилган. Аммо, актёрнинг қиёфаси фильмнинг агентликка тақдим этилган нусхасида бўлмаган.

“Ўзбеккино”нинг маълумот беришича, “TIMUR FILM” МЧЖ томошабинларнинг фильмга нисбатан талабини кучайтиришга эришиш мақсадида машҳур кино юлдузини фильмда суратга тушганлигини билдирувчи ёлғон (чалғитувчи) маълумотлар тарқатиб, истеъмолчиларнинг (томошабинлар) ҳуқуқларини паймол қилган.

Киноижодкорлар томонидан амалга оширилган ушбу ноқонуний ҳаракатлар юзасидан изоҳ олиш мақсадида фильм режиссёри Сирожбек Абдуллаев билан боғландик.

Мурожаатимизга Сирожбек фильмдаги Морган Фримен эмаслигини унинг Ўзбекистондаги ўхшаш чеҳраси, яъни қиёфадоши эканлигини маълум қилиб, бизга ушбу суратни тақдим этди.
“Дайди” ​фильми режиссёри: У Морган Фриман эмас, унинг қиёфадоши (Фото)

Шу тариқа таҳририятимизга режиссёрнинг талқини бўйича Голливуд актёрига ўхшаш инсон қиёфаси тақдим этилди. Бу қиёфа қандай яратилганлиги ёҳуд бу инсон аслида кимлиги тўғрисидаги саволларга жавоб ололмадик.
“Дайди” ​фильми режиссёри: У Морган Фриман эмас, унинг қиёфадоши (Фото)

“Дайди” ​фильми режиссёри: У Морган Фриман эмас, унинг қиёфадоши (Фото)

Суратлар борасида бирор фикр билдиришни лозим топмадик, хулоса чиқариш мухлисларга ҳавола.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда “Ўзбеккино” МА юқоридаги ҳолатлар бўйича Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига ҳамда Интеллектуал мулк агентлигига расмий тақдимнома киритган.

Қайд этилган масалалар мазкур давлат идоралари томонидан кўриб чиқилгунига қадар “Дайди” фильмини кинотеатрларда тақдимотини ўтказиш ва кенг намойиш қилишни тўхтатиб туриш кўрсатмаси берилган.
darakchi.uz
Шарҳлар

Biz o'zbeklarda muttaham va g'irrom degan so'zlar bor, bu so'zlar oddiy mo'min inson uchun shunchalik uyt so'zki odam bu nomni olmaslik uchun oriyatni ustun qo'yib halollik bilan topgan, alloh bergan ризққа шукур қилиб яшаша керак. Бу фильм ижодкорлари қўрқмасдан ғирромликка ўтибдиларми демак муттаҳамликдан ҳам қайтмасликлари аниқ. “Ўзбеккино” номига бу иснодддир. Агар улар бир икки адашибмиз деган сўз билан қутулишса, Ўзбекистондай давлатда шармандалик ишлар бўлаётган экан. Бу фильмни оммалаштиришга шунчалик нохолис ҳаракат қилинибдими бу ерда бир ғайрилик бор. Фильм ҳалқимиз манавиятига, далатимиз фойдасига, ёшлар руҳиятига таъсирини ўрганиб чиқиб хулосага келишимиз керак, қош қўяман деб кўз чиқараётган, маънавиятни бузиб динимизни ноҳақ камситадиган мавзу бўлса ғирромчи режисёрлар билан фильмига қўшиб уни молиялаштирганларни ҳам жазолаш керак!



Ёлгоннинг ростлигини исботлаш учун килинган харакат туфайли ёлгон аввалгидан хам баттар кучайган. Ахир баннерда курсатилган расм билан режиссёр узини оклаш учун келтирган расм уртасида хеч кандай ухшашлик йукку.

Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

ҚАМОҚХОНАДАН ЧИҚҚАН ХАТ: Айбсиз ҳолимга 7 йилу 100 кундан буён қамоқдаман...​

Давергеодезкадастр: Ерни масофадан туриб зондлаш соҳасида Ўзбек-Тожик ҳамкорлиги

expo
Боглиш маколалар