Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Галина Мельникова Халқ артисти унвони билан тақдирланди
23-12-2016 15:45 0 671 Рейтинг1 Чоп этиш

Галина Мельникова Халқ артисти унвони билан тақдирланди

Галина Мельникова Халқ артисти унвони билан тақдирланди

Президент таниқли сухандон Галина Мельниковага Ўзбекистон Халқ артисти фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Президент Шавкат Мирзиёев 23 декабрь куни Галина Мельниковага «Ўзбекистон Республикаси Халқ артисти» фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади. Шу куни Миллий телерадиокомпаниянинг таниқли сухандони 80 ёшини қарши олди.

Ҳужжатда қайд этилишича, фахрий унвон «Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясидаги кўп йиллик самарали ижодий фаолияти, дикторлик санъатини ривожлантириш, халқимизнинг маънавий салоҳиятини юксалтириш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун» берилди.

Галина Мельникова — олий тоифали сухандон, телевидениеда 1956 йил 26 декабрдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Кўп йиллар давомида «Ахборот» информацион дастурида бошловчилик қилган, турли тантанали маросимларни олиб борган.
Газета.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*