Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Янги йил арчалари тошкентнинг 9 та майдонига ўрнатилади
14-12-2016 16:02 0 1157 Рейтинг1 Чоп этиш

Янги йил арчалари тошкентнинг 9 та майдонига ўрнатилади

Янги йил арчалари  тошкентнинг 9 та майдонига ўрнатилади


Тошкент шаҳар ҳокимлиги кириб келаётган янги йил байрами муносабати билан байрам арчалари пойтахтнинг 9 та майдонида ўрнатилишини маълум қилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.


Байрам иштирокчилари, меҳмонлар, айниқса, болажонлар, шунингдек, транспорт ҳаракати хавфсизлигига устувор ўрин берган ҳолда, бу байрамнинг “Бош арча”си учун янги жой белгиланди. Байрамнинг биринчи рақамли арчаси ва бош саҳна “Анҳор-Локомотив” боғи (Лабзак мавзеси)да бунёд этилади. Ҳозирда мазкур майдонда катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Қарийб 4 гектарлик майдонда байрам арчаси, саҳна, болалар учун аттракционлар, савдо ва овқатланиш шохобчалари бунёд этилади. Шунингдек, автотранспорт воситаларининг кириб чиқиши ва тўхташ жойлари ҳам белгиланмоқда. Мазкур майдонга бориш йўлларида кенг ободонлаштириш ва байрамона безаш ишларига старт берилган. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва тегишли мутасадди ташкилотлар байрам кунлари юртдошларимизга байрамона кайфият улашиш мақсадида янги театрлаштирилган дастурлар устида иш олиб боришмоқда.

Бундан ташқари, арчалар одатдагидек “Мустақиллик ва Эзгулик” майдони, Алгоритм даҳасидаги Roison Elektronics корхонаси олди майдони, Юнусобод туманидаги “Сайлгоҳ” майдони, Шайхонтоҳур туманидаги “Хадра” майдони, Яшнобод туманида Марказий офицерлар уйи (собиқ Авиасозлар саройи) олдидаги майдон, Сергели туманидаги “Бахтдиёр гузари” майдони, Мирзо Улуғбек туманидаги “Локомотив” истироҳат боғи ҳамда Бектемир туманидаги “Қуёшча нури” боғи ҳудудларида ўрнатилади.
Telegraf.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*