Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ёш бастакорлар танлови
11-12-2016 15:16 0 767 Рейтинг1 Чоп этиш

Ёш бастакорлар танлови

Ёш бастакорлар танлови


Ўзбекистон давлат консерваториясида “Ижодимиз сенга, Ватан!” ёш бастакорлар танловининг мамлакат босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган танловда ўрта махсус касб-ҳунар таълими ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабалари, профессионал бадиий жамоалар вакиллари ўз билим ҳамда маҳоратларини намойиш этди.

Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси бош директори Ф. Жўраев, Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси раиси Р. Абдуллаев ва бошқалар юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар онгида миллий ифтихор туйғуларини шакллантиришга қаратилган эзгу саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бераётганини таъкидлади.

Анъанавий “Ижодимиз сенга, Ватан!” ёш бастакорлар танлови мамлакатимизда бастакорлик санъатини ривожлантириш, мусиқа санъати йўналишида ижод қилаётган иқтидорли йигит-қизларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, она Ватанни мадҳ этувчи янги, ижодий асарлар яратилишини рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Танловнинг саралаш босқичларида 35 ёшгача бўлган саксон икки бастакор маҳоратини синовдан ўтказди.

Ўзбекистон давлат консерваториясининг 2-курс магистранти Акмал Сафаров иқтидорли ёш бастакорлардан бири. У Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги 10-болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқиб юрган кезларидаёқ кўплаб танловларда муваффақиятли иштирок этган. Акмал танловда симфоник оркестр, халқ чолғу оркестри учун йўналишида биринчи ўринни эгаллади.

– Бу танловда ўтган йил ҳам қатнашган эдим, – дейди Акмал. – Бу йил замонавий мусиқа асбоблари – фортепиано, скрипка, виолончелда яратган янги куйларимни ижро этдим. Мамлакатимизда ёшларнинг иқтидорини юзага чиқариш учун барча шароитлар яратилган. Биз бундай эътибор ва рағбатга муносиб бўлишга ҳаракат қилишимиз шарт.

Танлов якунида ғолиб ва совриндорларга диплом ва совғалар топширилди.
Азима Қиёсова, Оқил Ғуломов (сурат)
ЎзА
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Apple арзонроқ AirPod ишлаб чиқаради

Энди банкоматларда нақд пулни пластик картага ўтказиш мумкин бўлади

Бугундан бошлаб Фарғонада енгил қоида бузган ҳайдовчиларга "штраф" ёзилмайди. Улар шунчаки огоҳлантирилади

Азиза Шаназарова Колумбия университетининг илк ўзбек профессори бўлди

expo
Боглиш маколалар