Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Туркманистонда "Ўзбек киноси кунлари" бошланди
28-09-2016 10:26 0 1044 Рейтинг1 Чоп этиш

Туркманистонда "Ўзбек киноси кунлари" бошланди

Туркманистонда "Ўзбек киноси кунлари" бошланди

26 сентябрь куни Туркманистон Республикасининг Ашхобод шаҳрида «Ўзбек киноси кунлари»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон ва Туркманистон Ҳукуматлари ўртасида 2014-2016 йилларга мўлжалланган маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик дастурига асосан ташкил этилди.

Кино кунлари мобайнида ижодкорларимиз томонидан сўнгги 4 йилда яратилган энг сара 8та бадиий фильм намойиш этилиши кўзда тутилган, деб хабар беради myday нашри. Улар қаторида «Ҳазонрезги», «Зарб», «Паризод», «Сеҳрли қалпоқча» ва бошқа ўзбек фильмлари тақдим этилади. Тадбирда иштирок этиш учун расмий делегация Ашхобод шаҳрига юборилган. Делегация қаторида режиссёр Сарвар Каримов, Баходир Одилов, актриса Шаҳзода Матчановалар Туркманистонга йўл олганлар.

Тадбир 28 сентябрга қадар давом этади.
UZ24.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*