Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Euronews Самарқанд қоғози ҳақида ҳикоя қилади
19-09-2016 13:11 0 644 Рейтинг1 Чоп этиш

Euronews Самарқанд қоғози ҳақида ҳикоя қилади

Шу ҳафтадан эътиборан Европадаги етакчи Euronews телеканали «Ўзбекистондан дурдоналар» номли кўрсатувлар туркумининг навбатдаги намойишини бошлади.
Euronews Самарқанд қоғози ҳақида ҳикоя қилади


Телеканал мухбири Шеймус Кернининг бу галги телелавҳаси машҳур Самарқанд қоғози мавзусига бағишланади, деб ёзади "€Жаҳон"€ АА.

Журналистнинг қайд этишича, қадимда қоғоз тайёрлаш янгилик сифатида Ўзбекистон ҳудудига Хитойдан кириб келган бўлса-да, бу санъат ўлкамизда шу қадар такомиллашдики, натижада Самарқанд қоғози дунёда энг яхши қоғозлардан бирига айланди.

Дастурда «Мерос» номли кичик бир устахонада ниҳоятда катта меҳнат талаб қиладиган ва узоқ жараённи ўз ичига оладиган машҳур Самарқанд қоғозининг қўлда тайёрланиши моҳирлик билан тасмага туширилган.

Устахона шароитида мазкур қимматбаҳо қоғоз тайёрланишининг барча босқичлари, шунингдек, қоғозни сиқиш ва текислаш жараёнлари ҳам бевосита томошабинларнинг эътиборига ҳавола қилинади.

Яқин кунларда Euronews телеканали орқали «Ўзбекистондан дурдоналар» кўрсатувлар туркумидаги янги лавҳаларнинг эфирга узатилиши кутилмоқда.
UZ24.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тадбиркор ўзининг қонуний ҳақ-ҳуқуқини ТАЛАБ қилаяпти

Метеорит Ерга яқинлашиб келаётгани қайд этилди

КХДР да иккита Украина дрони йўқ қилинди

Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда давлат ва нодавлат ташкилотларнинг хамкорлиги

expo
Боглиш маколалар