Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Мутал Бурҳонов таваллудининг 100 йиллиги юртимизда кенг нишонланмоқда
13-09-2016 10:44 0 783 Рейтинг1 Чоп этиш

Мутал Бурҳонов таваллудининг 100 йиллиги юртимизда кенг нишонланмоқда

Жорий йилда ўзбек профессионал мусиқа санъатининг ёрқин намояндаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси мусиқасининг муаллифи, композитор Мутал (Мутаваккил) Бурҳонов таваллудининг 100 йиллиги юртимизда кенг нишонланмоқда.

Мутал Бурҳонов таваллудининг 100 йиллиги юртимизда кенг нишонланмоқда


Ушбу атоқли санага бағишлаб “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан ижодкорнинг ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи “Оҳангларда яшайман ҳамон...” номли ҳужжатли филм суратга олинди. Жорий йилнинг 9 центябр куни ушбу филмнинг тақдимоти ҳамда композитор асарлари асосида Ўзбекистон Миллий симфоник оркестрининг концерти Республика Киночилар уйида намойиш этилди.

Концертда ижодкорнинг халқимиз орасида оммалашган бир қатор асарлари ижро этилди. Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Женисбек Пиязов ва Маъсума Болтабоева, халқаро танловлар совриндорлари Хадича Имомназарова, Рустам Алимардонов каби истеъдодлар ўз ижод маҳсуллари билан иштирок этишди.

Тадбирга кўплаб маданият ва санъат намояндалари, Ўзбекистон бастакорлар уюшмаси аъзолари, маданият ва санъат йўналишидаги олий ва ўрта махсус таълим муассасалари профессорлари ва талабалари ташриф буюриб, Мутал Бурхоновнинг ижоди ва ҳаёти билан янада яқинроқ танишишга муяссар бўлдилар.
Sharh.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Жаҳолатга қарши маърифат қачон бўлади?

Қозига ҳам осон бўлмаган

Ёшларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш – долзарб вазифа

Энг машҳур детектив ёзувчилар ўнталиги

expo
Боглиш маколалар