Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Марғилонда "Атлас байрами" бошланди
09-09-2016 10:28 0 824 Рейтинг1 Чоп этиш

Марғилонда "Атлас байрами" бошланди

6 сентябрь куни Марғилон ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш марказида иккинчи анъанавий тўқимачилик фестивали "Атлас байрами" доирасида ташкил этилган амалий семинар ўз ишини бошлади.

Марғилонда "Атлас байрами" бошланди


Фестивал Фарғона вилоят ҳокимияти ва Марғилон шаҳар ҳокимияти, Марғилон ҳунармандчилкни ривожлантириш маркази, ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси, ЮНEСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий Академияси, "Ҳунарманд" халқ усталари уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси халқ ҳунармандлари ва рассомлари, Ўзбекистондаги DVV International филиали, санъаткорлар, "Ўзбектуризм" Миллий компанияси, ҳамда Ўзбекистон ошпазлар уюшмасининг яқин ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тренинг машғулотлар бошланиши олдидан ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Криста Пиккат, ЮНEСКОнинг Тинчлик учун санъат арбоби Биби Рассел академик, санъатшунослик фанлари доктори, профессор Акбар Хакимов, табиий ранглаштириш ҳамда анъанавий тўқимачилик устаси Расул Мирзаахмедов, ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар ва турли ҳудудлардан ташриф буюришган ҳунармандлар иштирок этишди.

Марғилонда "Атлас байрами" бошланди


Улар ўз чиқишларида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг маданий неъросни сақлаб қолиш ва тарғиб этиш ҳамда ўзбек халқининг анъанавий маданиятини қайта тиклаш ва ривожлантиришдаги улкан ҳиссаси кўп маротаба таъкидлаб ўтилди. Ташкилотчилар бу фестивални ўтказиш, Президентнинг олиб борган ишлари ва кўмакларига бўлган ҳурмат эканлиги ва ўша ишларнинг мантиқий давоми эканлигини таъкидлаб ўтишди.

Марғилонда "Атлас байрами" бошланди


"Атлас байрами" фестивалида 6-8 ҳамда 9-10 сентябрда ўтказиладиган анъанавий каштачилик, табиий бўяш ва кийим дизайни бўйича ёш ҳунармандлар маҳорати ва салоҳиятини ошириш бўйича амалий машғулотлар ҳамда маркетинг ва коммуникация бўйича тренинг билан бир қаторда қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

"Ўзбек тўқимачилиги ва барқарор тараққиёт" давра суҳбати (Марғилон ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази);
“Маргъилон осмони остида” номли Ўзбекистон анъанавий тўқимачилик ва либос дизайни намуналари кўргазмаси (Марғилон ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази);
"Жаҳон тўқимачилиги: Шарқ ва Ғарб" кўргазмаси (Марғилон шаҳри тарих музейи);
Латвиялик гобелен бўйича рассом, Ивета Веcенаненинг шахсий кўргазмаси (Марғилон шаҳри тарих музейи);
"Ҳунармандлар шаҳарчаси" Ўзбекистон амалий санъати маҳсулотлари ярмаркаси (Марғилон шаҳри марказий боғи);
Ўзбек моделъерлари, ЮНEСКОнинг тинчлик элчиси, санъат арбоби Биби Расселнинг либослар намойиши (Марғилон шаҳри марказий боғи);
Халқ сайли, мусиқавий гуруҳлар халқ ижрочиларининг чиқишлари, анъанавий кураш, дорбозлар томошаси, "Девзира" палов кўриги, қўғирчоқбозчилк (Марғилон шаҳри марказий боғи).
Фото: Ҳусниддин Ато
UZ24.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Миромон, болажоним менинг Унинг ҳар бир ютуғи менинг кичик ғалабамдир!

Нур қайтаргич керак (ми)...?

Ислом Каримов ҳақида “Олов тутган одам” номли роман ёзилди

Перм ўлкаси губернатори Ўзбекистон фуқаросини мукофотлади

expo
Боглиш маколалар