Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ 22 июлдан 19 августга қадар Миллий боғда Мустақиллик байрамига бағишланган маънавий-маданий тадбирлар ўтказилади
22-07-2016 06:51 0 799 Рейтинг1 Чоп этиш

22 июлдан 19 августга қадар Миллий боғда Мустақиллик байрамига бағишланган маънавий-маданий тадбирлар ўтказилади

Тадбирлар вақти ҳар жума куни соат 18:00дан 19:30гача қилиб белгиланган.

22 июлдан 19 августга қадар Миллий боғда Мустақиллик байрамига бағишланган маънавий-маданий тадбирлар ўтказилади


Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрами муносабати билан "Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!" шиори остида маънавий-маданий тадбирлар бўлиб ўтади, деб маълум қилади Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ахборот хизмати.

Жорий йилнинг 22 июлидан 19 августига қадар ўтказиладиган мазкур тадбирлар режасига кўра, Мустақилликнинг 25 йиллик даврида Тошкент шаҳри туманларида ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий соҳаларда эришилган ютуқлари ҳақида ҳикоя қилувчи кўргазмали чиқишлар ва фототасвирлар намойиш этилади. Фан, адабиёт, санъат, маданият ва спорт намоёндалари, Давлат мукофотлари совриндорлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатларининг Мустақилликнинг 25 йиллигига бағишланган ижтимоий-иқтисодий ва бунёдкорлик соҳасида эришилган ютуқлар ҳақида сўз юритадилар.

Тадбирда маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари, ёш оилалар ҳамда намунали оилалар, фаол хотин-қизлар, тадбиркорлар ҳамда ёшлар таклиф этилади. Шу ўринда Тошкент шаҳар Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан илғор ишчи-хизматчиларни тақдирлаш, спорт бўйича Осиё ва жаҳон чемпионлари, турли йўналишдаги давлат мукофотлари совриндорлари чиқишлари ҳамда халқ ҳофизлари ижросида мумтоз куй ва қўшиқлар, таниқли эстрада хонандалар, театр актёрлари, аскиячилар, фольклор жамоалари, ёш ижрочиларнинг чиқишлари намоиш этилади. Гул, нон сайли, миллий қўғирчоқлар ва миллий ҳунармандлар маҳсулотларининг кўргазмали чиқишлари ҳам эътиборда тутилган.

Бундан ташқари, ҳафтанинг ҳар шанба ва якшанба кунлари маданият ва истироҳат боғларининг ўз дастурлари асосида байрам тадбирлари ҳамда спорт мусобақалари ўтказилиши режалаштирилган.

Тадбирлар 22 июль куни соат 18:00да Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Бектемир тумани, Мирзо Улуғбек тумани ҳамда Халқ таълими бош бошқармаси вакилликлари томонидан бошланади. Қолган туманлар ва ташкилотларнинг ўтказадиган тадбирлар жадвали билан пойтахт ҳокимлиги сайтида танишиш мумкин.
uz24.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*