Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ «Ўзбеккино»да режиссёрлар тайёрлаш бўйича олий курслар ташкил этилади
21-07-2016 09:16 0 879 Рейтинг1 Чоп этиш

«Ўзбеккино»да режиссёрлар тайёрлаш бўйича олий курслар ташкил этилади

«Ўзбеккино» миллий агентлиги кино санъати соҳаси бўйича мутахассислар тайёрлаш мақсадида олий курслар ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда My Day хабар бермоқда.

«Ўзбеккино»да режиссёрлар тайёрлаш бўйича олий курслар ташкил этилади


Кино санъати олий курслари 2016 йил охирига қадар ташкил этилиши кутилмоқда. Ўқиш муддати камида икки йил бўлади. У ерда нафақат асосий, балки иккинчи даражали кинематография касблари ҳам ўргатилади.

«Бугун режиссёрларга ассистентлар, операторлар, овоз операторлари, реквизиторлар, рассом ассистентлари, либос усталари, гримчилар, монтажчилар ва бошқа кўплаб мутахассислар етишмайди, уларсиз яхши кино олиш эса иложсиздир. Баъзан ҳатто кўчадан одам олишга тўғри келади. Табиийки, бу съёмкани ижодий жараён эмас, майда муаммоларни ҳал қилишдан иборат ишга айлантириб қўяди, ўз-ўзидан, режиссура савияси тушиб кетади. Бизнинг курсларимиз ушбу вазиятни тузатиши керак», — деди «Ўзбеккино» вакили.

Жорий йилнинг биринчи ярмида агентлик делегацияси кино саноати соҳасида тажриба алмашиш мақсадида бир қатор мамлакатларга бориб келди. Хусусан, улар Чехиядаги «Баррандов», Россиядаги «Мосфильм» ва Горкий номли киностудияларда бўлди, шунингдек, соҳа мутахассисларини тайёрлаш услублари билан танишди.

2016 йилда 15 та тўлиқ метражли, 40 қисмдан иборат жами 20 та ҳужжатли ва илмий-оммабоп фильмлар, 10 та мультфильм, шунингдек, бир нечта маънавий-маърифий ва ўқув-методик видеофильмлар тайёрлаш кўзда тутилган.
daryo.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

“CHINT Electric” Ўзбек-Хитой қўшма корхонаси томонидан, ТДТУ ҳудудига қуёш панеллари олиб келиб ўрнатилди

Амударё ҳайбати йўқолдими? Ёҳуд ёшлигимда эшитган ривоятлар.

Рустамбек Карим ва Тўлқин Астановга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди

Режиссёр Абдухалил Менгноровнинг "Абу Исо Муҳаммад Термизий" бадиий фильми XVI "Лучезарный ангель" халқаро кинофестивалида иштирок этади.

expo
Боглиш маколалар