Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Хитойда ташкил этилган "Ўзбек киноси кунлари" намойишларига 5000 нафардан зиёд томошабин ташриф буюрди
20-07-2016 09:38 0 668 Рейтинг1 Чоп этиш

Хитойда ташкил этилган "Ўзбек киноси кунлари" намойишларига 5000 нафардан зиёд томошабин ташриф буюрди

Хабар берганимиздек, Хитой Халқ Республикасининг Пекин, Шанхай ва Циан шаҳарларида "Ўзбек киноси кунлари" фестивали ўтказилди.

Хитойда ташкил этилган "Ўзбек киноси кунлари" намойишларига 5000 нафардан зиёд томошабин ташриф буюрди


Фестивалда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган "Ҳаётда..." "Қудуқ", "Виждон", "Ота", "Тубанлик", "Сеҳрли қалпоқча" номли бадиий фильмлар намойиш этилди.

Фестивал давомида мазкур фильмлар Пекин, Шанхай ва Циан шаҳарларида жами 22 маротаба кўрсатилиб, намойишларга 5000 нафардан зиёд киноихлосмандлар ташриф буюрди, деб хабар беради "Ўзбеккино" МА матбуот хизмати.

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директори Отабек Мусаев фестивал доирасида намойиш этилган фильмлар орқали ўзбек маданияти билан янада яқинроқ ва чуқурроқ танишиш имконияти мавжуд эканлигини таъкидлаб ўтди. Ўзбек ва хитой кинематографлари билан тажриба алмашиш ва ҳамкорликда филмлар ишлаб чиқаришда ушбу фестивал дастлабки муҳим қадам эканлигини билдирди.
Хитойнинг 3 та йирик шаҳарларида бўлиб ўтган фестивал ХХРда фаолият юритаётган кўплаб оммавий ахборот воситалари томонидан ёритиб борилди.
uz24.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тадбиркорнинг хотини ва ҳайдовчиси уни 680 000 долларга “ухлатди”

Машҳурликни деб поезд остига ётди: тошкентлик блогерга жазо бериладими

Кобулдаги тўйда юз берган портлаш сабабли қурбон бўлганлар сони 63 кишига етди

Ўзбекистон ва Грузия ТИВ раҳбарлари бир-бирларига табрик мактублари йўллади

expo
Боглиш маколалар