Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Аския ва миниатюра театрлари танлови
19-07-2016 10:02 0 800 Рейтинг1 Чоп этиш

Аския ва миниатюра театрлари танлови

Аския ва миниатюра театрлари танлови

Андижон вилояти Асака тумани маданият ва истироҳат боғида аскиячи ва миниатюра театрларининг мамлакат кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази, “Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармаси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Андижон вилояти ҳокимлиги ва вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган танловда Президентимиз раҳнамолигида халқимизнинг бой номоддий маданий меросини асраб-авайлаш, мазмунан янада бойитиш, хусусан, аския ва миниатюра санъатини ривожлантириш, оммавийлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги “2010-2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори номоддий маданий меросимизнинг энг ноёб жанрларидан бири аския ва миниатюра театри санъатини янада ривожлантиришда муҳим дастуриламал бўлаётир.

Аскиячилик санъати дунёдаги бошқа халқларда учрамайдиган ноёб санъат тури экани ҳамда бу санъат ЮНЕСКОнинг инсоният номоддий маданий мероси рўйхатига киритилгани ҳам бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтирмоқда.

Танловда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан 18 жамоа аскиянинг пайров, қофия, радиф, ўхшатма, баҳри байт, қизиқчиликнинг сўз ўйини, қочирим, ҳазил-мутойиба, муболаға, масхарабозлик сингари жанрларидан кенг фойдаланган ҳолда маҳоратини намойиш этди.

– Аския ва миниатюра театри санъатини ривожлантириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида оммавийлигини ошириш, аскиячилар, миниатюра театрлари актёрларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ўтказилаётган мазкур танлов янги-янги истеъдодли аскиячилар, миниатюра театрлари жамоаларини кашф этишга хизмат қилмоқда, – дейди Республика халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази Андижон вилояти бўлими раҳбари Дилмуроджон Сатторов. – Қолаверса, аҳоли, айниқса, ёшларни номоддий миллий меросимизга, миллий қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Аския йўналиши бўйича Асака тумани ёш аскиячилар гуруҳи биринчи ўринни эгаллади, иккинчи ўрин Фарғона вилояти, учинчи ўрин Бухоро ва Наманган вилоятлари аскиячиларига насиб этди.

Миниатюра театри санъати йўналиши бўйича биринчи ўринни Сурхондарё вилоятининг “Қўштирноқ” миниатюра театри жамоаси, иккинчи ўринни Андижон вилоятининг “Бешбармоқ” ва учинчи ўринни Бухоро вилоятининг Вобкент тумани халқ театри жамоаси қўлга киритди.

– Чиқишларимиз барчага манзур бўлиб, юқори баҳо берилганлиги ва ғолиб бўлганимиздан хурсандмиз, – дейди Асака тумани аскиячилар гуруҳи раҳбари Жумавой Хуралиев. – Ушбу ютуқ жамоамизни янада илҳомлантиради ва зиммамизга катта масъулият юклайди.

Ғолиб ва совриндорлар танлов ташкилотчиларининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Фахриддин Убайдуллаев, Зуҳриддин Умурзоқов (сурат), ЎзА
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Германия сув технологияси Қашқадарё воҳасида тажрибада... Медиа-тур дан

Амударё ҳайбати йўқолдими? Ёҳуд ёшлигимда эшитган ривоятлар.

Қирғизистонлик тадбиркор ўзини худо деб эълон қилди

Йўқолган эркак гараж полига бетонлаб ташланган экан

expo
Боглиш маколалар