Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистонлик дизайнерлар Италияда ўтган Халқаро мода фестивалида ғолиб бўлишди
19-07-2016 09:40 0 711 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистонлик дизайнерлар Италияда ўтган Халқаро мода фестивалида ғолиб бўлишди

25 июндан 2 июлга қадар Италиянинг Адриатик соҳилида Fashion Marine Fest - 2016 Халқаро мода фестивали бўлиб ўтди.

Ўзбекистонлик дизайнерлар Италияда ўтган Халқаро мода фестивалида ғолиб бўлишди


Ушбу мода фестивалида бизнинг дизайнерларимиз "Прет-а-порте" номинациясида совринли ўринларни эгалладилар, деб ёзади MyDay нашри.

Елена Мильбергер "Нозик қушнинг қанот қоқиши" тўплами билан сўзсиз биринчи ўринни эгаллаб, фестивалнинг мутлоқ ғолиби бўлди. Яна бир юртдошимиз Николай Нам эса ушбу номинациянинг учинчи ўринини эгаллади. Фестивалда у "Курортдаги ишқ" номли янги коллекциясини тақдим этди.

Бу йил тадбир еттита мамлакат: Италия, Россия, Украина, Япония, Беларусь, Ўзбекистон ва қозоғистонлик фэшн саноатининг профессионал иштирокчиларини бир ерга тўплади.
Фестиваль доирасида либос ва аксессуарлар дизайнери, модель, фотограф, сартарош, стилист ва визажистлик номинациялари бўйича танловлар ўтказилди. Танловда қатнашишга профессионаллар билан бир қаторда ҳаваскорлар ҳам таклиф этилди.

Fashion Marine Fest ҳар йили Италияда ўтказилади. Кейинги сафар фестиваль 2017 йилнинг июнида бўлиб ўтади, ташкилотчилар эндиликда мазкур фестивални йилига икки маротаба ўтказишни режалаштиришмоқда.
uz24.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Президент замонавий энергия тежамкор уйлар қурилиши билан танишди

“Тўпқопи саройи” бу ном султон ҳар гал саройдан чиққанда ва кирганда тўп отилгани боис берилган.

Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим!

Ҳокимлик мутасаддиларининг парвойи фалак

expo
Боглиш маколалар