Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ «Islom.uz»: «Жаноби Рамга шарафлар бўлсин». Қандай қилиб бу сўзни куфр деб бўлмайди?
15-07-2016 11:18 0 948 Рейтинг1 Чоп этиш

«Islom.uz»: «Жаноби Рамга шарафлар бўлсин». Қандай қилиб бу сўзни куфр деб бўлмайди?

«Islom.uz» сайтининг саволлар бўлимига ташриф буюрган фойдаланувчилардан бири Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, «Маданият ва маърифат» телеканали томонидан эфирга узатилган «Маҳобҳорат» сериалини томоша қилиш шариатга тўғри келиши ёки йўқлиги борасида савол билан мурожаат қилди.

«Islom.uz»: «Жаноби Рамга шарафлар бўлсин». Қандай қилиб бу сўзни куфр деб бўлмайди?


«Маҳобҳорат фильмини кўриш шариатга тўғри келадими? Фильмлар ҳақида ёзилган мақолани ўқидим, аммо яқинларимга шу ҳақида айцам, улар ‘шариатга тўғри келмаган жойига эътибор бермайсан’ дейишди. Нима қилай?», — деб фойдаланувчи савол қолдирди.

Бу саволга жавоб қуйидагича бўлди: «Куфрга рози бўлиш, куфр ҳисобланади. Шу фильмни кўрган кўп одамларнинг оғизларидан: ‘Жаноби Рамга шарафлар бўлсин’ деяётганларини ўзимиз ҳам эшитдик. Қандай қилиб бу сўзни куфр деб бўлмайди?»

Маълумот учун, «Маданият ва маърифат» телеканалида бегим кунлари соат 20:30 да намойиш этиб келинаётган «Маҳобҳорат» сериали ТВ-дастурлар режасига киритилган бўлишига қарамай, 12 июлдан эътиборан эфирдан тушиб қолганди.

Ўзбек тилида юритилувчи Wikipedia маълумотига кўра, «Маҳобҳорат» сериали қадимий ҳиндларнинг «Маҳабҳарата» номли қаҳрамонлик эпоси ҳисобланади. У «Бҳарата авлодлари жангномаси» деб ҳам юритилади.

Унинг дастлабки намунаси милоддан аввалги Х—VIII асрларда юзага келган 25 минг мисрадан иборат шеʼрий қоʻшиқлардир. Айтилишича, у аввал халқ тилида огʻиздан-огʻизга коʻчиб юриб, кейинчалик санскрит тилида ёзма адабиётга кириб келган.

«Маҳабҳарата» жаҳоннинг коʻпгина тилларига таржима қилинган, шу жумладан, «Жанглар қиссаси. Маҳабҳарата ёки Бҳарата авлодлари жангномаси» номи билан 1970 йилда оʻзбек тилида чоп этилган (С. Ёʻлдошев таржимаси).
daryo.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Президент замонавий энергия тежамкор уйлар қурилиши билан танишди

“Тўпқопи саройи” бу ном султон ҳар гал саройдан чиққанда ва кирганда тўп отилгани боис берилган.

Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим!

Ҳокимлик мутасаддиларининг парвойи фалак

expo
Боглиш маколалар