Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тошкентда Шанхай шаҳрига бағишланган китоблар ва фотосуратлар кўргазмаси очилди
12-07-2016 12:37 0 623 Рейтинг1 Чоп этиш

Тошкентда Шанхай шаҳрига бағишланган китоблар ва фотосуратлар кўргазмаси очилди

11 июль куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фойесида Шанхай шаҳри ҳақидаги фотосуратлар ва китоблар кўргазмаси очилиши ҳақида аввал хабар бергандик.

Тошкентда Шанхай шаҳрига бағишланган китоблар ва фотосуратлар кўргазмаси очилди


Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда Шанхай кутубхонаси томонидан амалга оширилаётган "Шанхайга йўл"€ лойиҳаси асосида ўтказилаётган маданий дастур доирасида ташкил этилган мазкур экспозиция дунёнинг энг йирик шаҳарларидан бири - Шанхай шаҳрига бағишланган.

Лойиҳанинг асосий мақсади -€“ фойдаланувчиларни Хитойнинг тарихи ва анъаналари, шунингдек мамлакатнинг ҳозирги кунда эришган ютуқлари билан таништириш. Айни дамда "€œШанхайга йўл"€ лойиҳаси 48 мамлакатда амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Хитой муаллифларининг 350 номдаги тилшунослик, адабиёт, туризм, маданият ва тарихга оид китобларини олди.

Кўргазмада Шанхай шаҳрининг тарихи, географияси, диққатга сазовор жойлари, маданий обидалари, бой миллий ва маданий анъаналари, маданияти, адабиёти ҳақида ҳикоя қилувчи китоблар, шунингдек, Шанхайнинг бетакрор манзарали масканлари, осмонўпар бинолари тасвирланган 35 та фотосуратлар тақдим этилган, деб хабар қилади Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати.

Кўргазмада ХХРнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Сунь Лицзе иштирок этди. Шанхай кутубхонаси раҳбарияти, шахсан, унинг директори Ву Цзянчонгнинг тадбир қатнашчиларига йўллаган мурожаати ўқиб эшиттирилди.

Кўргазма 2016 йилнинг 11 августига қадар давом этади.
uz24.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Президент замонавий энергия тежамкор уйлар қурилиши билан танишди

“Тўпқопи саройи” бу ном султон ҳар гал саройдан чиққанда ва кирганда тўп отилгани боис берилган.

Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим!

Ҳокимлик мутасаддиларининг парвойи фалак

expo
Боглиш маколалар