Главная > ИҚТИСОДИЁТ ва БИЗНЕС > Ўзбекистондаги олтин захираси Марказий банк томонидан маълум қилинди

Ўзбекистондаги олтин захираси Марказий банк томонидан маълум қилинди



Ўзбекистондаги олтин захираси Марказий банк томонидан маълум қилинди

Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистон қиймати 15,8 млрд. доллардан зиёд 339 тоннадан ортиқ олтин ҳажмига эга. Бу хақида Халқ сўзи ёзмоқда.

Қайд этиш лозим, 2019 йил бошида бу қиймат 14,6 млрд. долларга етган, аммо захирадаги олтин 16 тоннага кўпроқ, яъни 355 тоннани ташкил этганди.

Гап шундаки, йил охирига келиб олтин нархи ошди. Profinance сайти маълумотларига кўра, бугунги кунга келиб 1 троя унция олтиннинг сотиб олишдаги нархи 1483,92 доллар, сотишдаги нархи эса 1484,22 долларни ташкил этмоқда. Ваҳолонки, январда бу қиймат 1323,25 долларга тенг эди.

Эслатиб ўтамиз, троя унцияси банклар ва заргарлар томонидан қўлланиладиган оғирлик ўлчов бирлиги бўлиб, 31,1034768 граммга тенг.

Умуман олганда, расмий захира активларининг умумий қиймати 27,5 млрд. долларга тенг бўлиб турибди.

Давлат статистика маълумотларига кўра, Ўзбекистон январь-ноябрь ойларида умумий қиймати 4,4 млд. доллардан зиёд олтин экспорт қилган. Шундай қилиб умумий экспортда олтиннинг улуши 27 фоиздан ошган. Бу эса уни хорижга сотиладиган асосий товарга айлантирган. Умуман олганда, мамлакатимизнинг ушбу даврдаги умумий экспорти 16,2 млрд. доллардан ортиқни ташкил этди.
Вернуться назад