Главная > ИҚТИСОДИЁТ ва БИЗНЕС > Хитойлик компания ўзбекистонда компрессор ишлаб чиқариш истаги борлигини билдирди

Хитойлик компания ўзбекистонда компрессор ишлаб чиқариш истаги борлигини билдирди



Хитойлик компания ўзбекистонда компрессор ишлаб чиқариш истаги борлигини билдирди

Жорий йилнинг 5 декабрь куни Хитойнинг “China National Technical Import and Export Corporation (CNTIC)” компанияси президенти Юй Чуньсяо “Ўзэлтехсаноат” уюшмасига ташриф буюрди. Ташриф давомида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси вакиллари томонидан Ўзбекистонда электротехника саноати соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу соҳада яратилган қулай инвестицон муҳит ва келажакда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар тўғрисида маълумот берилди.
Хитойлик компания ўзбекистонда компрессор ишлаб чиқариш истаги борлигини билдирди

“China National Technical Import and Export Corporation (CNTIC)” компанияси президенти Юй Чуньсяо “компания томонидан Ўзбекистонда амалга оширилган лойиҳалар тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, учрашув давомида “CNTIC” компанияси вакили Ўзбекистонда электротехника соҳасида, хусусан компрессорлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш истаги борлигини бирдирди ва амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар бўйича тайёрланган бизнес план ва бошқа лойиҳага доир маълумотлар тақдим этилди.

Вернуться назад