Главная > ИҚТИСОДИЁТ ва БИЗНЕС > Россияда "Ravon" автомобиллари нархи кескин тушиб кетди

Россияда "Ravon" автомобиллари нархи кескин тушиб кетди



Россияда "Ravon" автомобиллари нархи кескин тушиб кетди

Россияда "Ravon" автомобиллари нархи кескин тушиб кетди. Компания расмий сайти хабарга таяниб EVERYDAY.uz нашри ёзмоқда.

Автомобиллар нархи салкам 1000 долларга арзонлади. Олдин 646 минг рубл бўлган Ravon R2ни эндиликда 586 минг рублга сотиб олса бўлади. Ravon R3 Nexia 670 минг рублдан 550 мингга тушди. Аввал 678 минг бўлган Ravon R4 эса 603 минг рубл баҳосида сотилмоқда.

Таҳмин қилинишича машиналар нархи улар сотилмаётганлиги учун тушиб кетган. Эслатиб ўтамиз "Ravon" автомобиллари Россия бозоридан 2018 йил май ойида чиқиб кетиб, шу йил август ойида қайтган эди.
Вернуться назад