Главная > ИҚТИСОДИЁТ ва БИЗНЕС > Боғдорчилик ва узумчилик иқтисодиётимиз мезони

Боғдорчилик ва узумчилик иқтисодиётимиз мезони


Куни кеча бир гуруҳ ТВ ходимлари ва журналистлар Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан Паркент тумани Заркент ҳудудидаги боғдорчилик фермер хўжаликларида бўлишди.

Боғдорчилик ва узумчилик иқтисодиётимиз мезони

Ҳабарингиз бор муҳтарам Президентимиз фаромнига биноан, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан истеъмолэтил спиртини Инспекция томонидан тақсимланган ҳажмлардан ортиқча ҳажмда харид қилиш Инспекцияни белгиланган тартибда хабардор қилиш йўли билан амалга оширилади.

Республикамизда боғдорчилик, узумчилик ва виночилик соҳаларида тадқиқот ишлари кўламини кенгайтириш, янги экспортбоп навларни яратиш, узум навлари турларини кўпайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлили" мавзусида ўтказилган тадбирда узумзорлар билан танишганимиздан сўнг мутахассислар ҳамда агентлик мутасадлилари билан савол- жавоблар тариқасида конференция бошланди.
Тадбир тугаганиданн сўнг Сўқоқдаги сўлум кўринишга эга ошхоналардан бирида тушлик дастурхонига таклиф этилдик.

Кишмиш, рўзиметов ва бошқа сархил узум навлари дастурхоннинг кўрки бўлди. Айниқса, сўқоқнинг ўзига хос қатпатири, юпқа тандир нони, шашлик ва жиз тадбир иштирочиларига манзур бўлди.

Иштирокчилар тадбир баҳонасида агентликнинг совғаларидан ташқари, сўлум табиат, тоғ ҳавоси, миришкор боғбонларимизнинг меҳнати самарасини кўриб, кўнгилли дам олиб ҳам қайтдилар.
Вернуться назад