Главная > ИҚТИСОДИЁТ ва БИЗНЕС > Шахриҳон ГЭСлар каскади таркибидаги Жанубий Фарғона канали ГЭС-1 си модернизациядан сўнг ишга туширилиши

Шахриҳон ГЭСлар каскади таркибидаги Жанубий Фарғона канали ГЭС-1 си модернизациядан сўнг ишга туширилиши


Шахриҳон ГЭСлар каскади таркибидаги  Жанубий Фарғона канали ГЭС-1 си  модернизациядан сўнг ишга туширилиши

Мамлакатимизда электр энергиясини ишлаб чиқаришда ГЭСларнинг иштироки йилдан йилга ошиб бормоқда. Хусусан, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан бугунги кунда 30 яқин инвестиция лойиҳалар асосида ҳудудларда янги ГЭСларни қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилда Тошкент вилоятида қуввти 11,4 МВт бўлган “Туябўғиз” кичик ГЭСи ва Наманган вилоятида қуввати 12,0 МВт бўлган “Катта Фарғона канали ГЭСлар каскади” фойдаланишга топширилди. 2019 йил 27 август куни Жанубий Фарғона канали ГЭС-1 да олиб борилган модернизация якунлари ва ГЭСнинг ишга туширилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Шу ўринда Жанубий Фарғона канали ГЭС-1 тарихига бир назар ташласак. 1956 йили Жанубий Фарғона каналининг ўнг қирғоғида ПК 144+00 белгиси ҳудудида ЖФК ГЭС-1 нинг бош тўғони қурилган. Бош тўғоннинг вазифаси ЖФКда оқиб келаётган сувни керакли миқдорда деривация канали орқали ГЭСга ўтказишдан иборат. Деривация канали 26 м3/сек. сув қабул қилиш қобилиятига эга.
Шахриҳон ГЭСлар каскади таркибидаги  Жанубий Фарғона канали ГЭС-1 си  модернизациядан сўнг ишга туширилиши

ГЭСнинг ўзи 1965 йилда ишга туширилган. Россиянинг “Уралэлектроаппарат” заводида ишлаб чиқарилган бир дона гидрогенератор вертикал ҳолда ўрнатилган бўлиб, унинг ўрнатилган қуввати 2,1 МВт ни ташкил этади. 1978-1979 йилларда ГЭС реконструкция қилинган.
2018 йил январь ойида бошланган модернизация ишлари жорий йил август ойида муддатидан олдин якунига етди ва мустақиллик байрамига муносиб тухфа сифатида қайта эксплуатацияга топширилди.
Шахриҳон ГЭСлар каскади таркибидаги  Жанубий Фарғона канали ГЭС-1 си  модернизациядан сўнг ишга туширилиши

Мазкур лойиҳанинг умумий қимати 5,81 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 2018 йилда эълон қилинган ҳалқаро тендер савдолари ғолиби “ENERGORESURS” МЧЖ қўшма корхонаси билан “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ўртасида умумий қиймати 5,46 млн. АҚШ долларига тенг шартнома имзоланган.

Шундан, шартнома қийматининг 80% ёки 4,37 млн. АҚШ доллари Жаҳон банки маблағлари ва қолган 20% ёки 1,09 млн. АҚШ доллари “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан молиялаштирилди. Модернизация қилишда зарурий гидротехник асбоб-ускуналар Хитой Ҳалқ Республикасининг Hunan Allanward Hydro Generating Equipment CO., LTD компанияси томонидан етказиб берилди. Амалга оширилган модернизациянинг асосий мақсади - ГЭСнинг электр энергияси ишлаб чиқариш қувватини ошириш, электротехник, гидромеханик ва гидротехник қурилмаларининг ишончли ишлашини таъминлашдан иборатдир.

Лойиханинг умумий қуввати 2,2 МВт бўлиб, йиллик ўртача электроэнергия ишлаб чиқариш 17,1 млн.кВт.соат га тенг. ГЭСни ишга тушуриш расмий очилиш маросимида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ, Андижон вилояти ҳокимлиги, туман ҳокимлиги, хорижий ва маҳаллий ҳамкорлар, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Шахриҳон ГЭСлар каскади таркибидаги  Жанубий Фарғона канали ГЭС-1 си  модернизациядан сўнг ишга туширилиши

Тадбирда, шунингдек, Булоқбоши туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 21 та оиланинг фарзандларига хатна тўйлари ташкил қилинди.
Вернуться назад