Главная > ИҚТИСОДИЁТ ва БИЗНЕС > ОАВ вакиллари иштирокида Сурхондарёда сув хўжалиги объектларига уюштирилаётган медиа-тур давом этмоқда

ОАВ вакиллари иштирокида Сурхондарёда сув хўжалиги объектларига уюштирилаётган медиа-тур давом этмоқда


ОАВ вакиллари иштирокида Сурхондарёда сув хўжалиги объектларига уюштирилаётган медиа-тур давом этмоқда

Бугун медиа-тур иштирокчилари Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида бўлишди. Бошқармада “Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш” 2-компонент доирасида БМТ Тараққиёт Дастури томонидан тўртта йўналиш бўйича тренинглар ўтказилмоқда.

Сув ресурсларини бошқариш бўйича мутахассислар учун тренинглар БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт Дастури (БМТ ТР) томонидан амалга оширилаётган "Техник салоҳиятни ошириш" мавзусига бағишланган 2-Таркиб доирасида ташкил этилган.

Тренинглар ва 2-Таркибнинг Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидаги дастлабки синов ҳудудларига ташриф ОАВ вакиллари учун медиа-тур кўринишида ўтказилаётган бўлиб, ушбу тадбирлар “Ўзбекистонда барқарор сув ва экологик тараққиётни таъминлаш учун саводхонликни ошириш ва ҳамкорликни кучайтириш” мавзусидаги 3-Таркиб ёки Марказий Осиё минтақавий экология маркази (МОМЭМ) томонидан амалга оширилаётган UzWaterAware томонидан ташкиллаштирилган.

2- ва 3-Таркиблар Европа Иттифоқининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” дастурининг бир қисми саналади.
Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, насос станциялари, йирик сув омборлари ва гидроиншоотлардан самарали фойдаланиш, сув ресурсларини барқарор бошқариш бўйича ўқув машғулотларида вилоятдаги сув хўжалиги мутахассислари ва раҳбар ходимлари иштирок этишмоқда.

Машғулотларни Сув хўжалиги вазирлиги вакиллари ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти профессор-ўқитувчилари олиб боришяпти.

ОАВ вакиллари иштирокида Сурхондарёда сув хўжалиги объектларига уюштирилаётган медиа-тур давом этмоқда

ОАВ вакиллари Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси фаолияти билан танишишди, тренинг жараёнларини кузатиб, иштирокчилар билан мулоқот қилишди.

Тўртта йўналиш бўйича машғулотлар ҳам қизғин ва самарали кечмоқда, – дейди Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Тўлқин Алимов.

– Мутахассисларимиз соҳага доир билимларини мустаҳкамламоқда, янгиликлардан хабардор бўлишаяпти. Сувдан самарали фойдаланиш, суғориш маданиятини юксалтириш, тежамкор суғориш технологияларини амалиётга кенг жорий этиш долзарб бўлиб турган ҳозирги шароитда бу каби машғулотлар ўз самарасини бериши шубҳасиз



Медиа-тур Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” дастурининг БМТ Тараққиёт Дастури ва Марказий Осиё минтақавий экологик марказининг Ўзбекистондаги филиали томонидан амалга оширилаётан 2- ва 3-компонентлари доирасида уюштирилмоқда.
Вернуться назад