Главная > ИҚТИСОДИЁТ ва БИЗНЕС > Аҳолига боғ ва иссиқхона, токзорлар лизингга берилади

Аҳолига боғ ва иссиқхона, токзорлар лизингга берилади



Аҳолига боғ ва иссиқхона, токзорлар лизингга берилади

Муҳокамага қўйилган Президент қарори лойиҳасига кўра, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида янги интенсив боғ ва токзорларни барпо этиб тижорат банклари томонидан лизингга бериш кўзда тутилган. Бу хақида Ишбилармон.уз телеграм нашри ёзмоқда.

Боғлар ва токзорлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий бош бошқармалари томонидан барпо этилади ва республикада аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда ҳар бир хонадонда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида тижорат банклари орқали аҳолига лизинг асосида берилади.

Имтиёзли лизинг 7 йилгача бўлган муддатга, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли давр билан лизингнинг йиллик устама тўлови Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизи доирасида берилади.

Қарор ва Низом матни алоҳида илова қилинади дейилади наширда.
Вернуться назад