Главная > ИҚТИСОДИЁТ ва БИЗНЕС > Ўзбекистонда пиёз нархи нега бирдан кўтарилди - қишлоқ хўжалиги вазирлиги изоҳи

Ўзбекистонда пиёз нархи нега бирдан кўтарилди - қишлоқ хўжалиги вазирлиги изоҳи


Ўзбекистонда пиёз нархи нега бирдан кўтарилди - қишлоқ хўжалиги вазирлиги изоҳи

Европалик таҳлилчиларга кўра, ҳозирда бир килоси 4-5 евро турадиган пиёз нархи яна ошиши мумкин. Ўзбекистонда шу кечаю-кундузда бир килоси 3,5 минг сўм ёки (0, 27 евро) етган сабзавот нархи эса июнь ойидан бошлаб арзонлаши кутилмоқда.

Дилшода Раҳматова. Ўзбекистонда пиёз нархи кескин кўтарилди. Бир кило картошка нархи 2000 сўм бўлган бир пайтда, янги етиштирилган пиёз нархининг 3,5 минг сўмлиги айрим экспертларни ажаблантирмаётган бўлса-да, оддий аҳолида учун бу сабзавотнинг салкам 3 баробар қимматлаши кўплаб саволларни юзага келтирди. Ўзбекистонда 2019 йилда 3,5 тоннадан кўпроқ сабзавот етиштирилади
Айтганча, шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, пиёз мавзуси бугунги кунда нафақат Ўзбекистонда, балки Украина ва Европа давлатларида ҳам қизғин муҳокама қилинмоқда.

Хусусан, интернет нашрларида пиёз борасида ўзбек тадбиркорларига бу йил омад кулиб боққани, Ўзбекистонда бу сабзавотнинг бир тоннасини 300 долларга харид қилиб, ҳар бир тоннадан 700-800 доллар, ёхуд Украинага экспорт қилинган ҳар бир фура пиёздан 15 минг долларгача даромад олиш мумкинлиги ёзилган.

Ўзбекистон мухбири пиёз нархи нега бирдан қимматлади ва қачон сабзавот нархи тушади деган саволлар билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига мурожаат қилди. Вазирликнинг сабзавотлар, картошка ва полизчилик бошқармаси бош мутахассиси Шавкат Бобомуродов, пиёз нархининг кўтарилишини асосан эски ҳосилнинг тугаб бораётгани ва янги пиёзнинг энди етиштирилиб, бозорларга етказиб берилаётганида, дея изоҳлайди.

Мутахассиснинг айтишича, пиёз Ўзбекистонда асосан Сурхондарёда етиштирилади, шунингдек, Қашқадарё ва Андижон вилоятларида ҳам оз миқдорда етиштириш йўлга қўйилган. Бугунги кунда пиёз асосан тўқсонбосди усулида етиштирилиб келинади. 2019 йилда 24500 гектар майдонда 1 миллион 420 минг тонна пиёз етиштириш режалаштирилган. Сабзавот нархи эса июнь-июль ойларига бориб тушиши кутилмоқда.

Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорти юзасидан қўйилган чеклов бекор қилинди
Пиёзнинг экспортга чиқариладиган ҳажми ҳақида тўхталар экан, Бобомуродов бунда аҳоли йиллик талабидан келиб чиққан ҳолда, истеъмол, захира ҳисоб-китоби олинишини қайд этди.

Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон йил бошидан буён шу кунга қадар 186 минг тонна пиёз экспорт қилган. "Аслида пиёз нархининг 3,5 минг бўлиши ҳозирги мавсум учун табиий ҳол. Фермерларга пиёз етиштириш ҳар бир килоси учун 700-800 сўмга тушмоқда. Шу боис, ҳозирги нарх истеъмолчиларни таажжубга солмаслиги керак", - дейди у.

Экспертнинг айтишича, картошка такрорий майдонларда, ҳудудлар иқлимидан келиб чиққан ҳолда плёнка остига экилиши мумкин бўлган бир пайтда, пиёзни бу усулда экиб бўлмайди. Шу боис, эски ҳосил тугаши арафасида ва янгиси энди чиқаётган маҳалда сабзавотлар нархида бир оз қимматлаш юз бериши мумкин.
Вернуться назад