Главная > ИҚТИСОДИЁТ ва БИЗНЕС > Grid+ WF-Fi 2.0 технологияси Ўзбекистонда.

Grid+ WF-Fi 2.0 технологияси Ўзбекистонда.


Grid+ WF-Fi 2.0 технологияси Ўзбекистонда.

Бугунги кунда инновесторларнинг юртимизга кириб келаётгани қувонарли хол албатда. Айни мана шу мавзу юзасидан бугун Hyatt Regency меҳмонхонасида Инновацион ривожланиш вазирлиги “ Dreyfus Capital” компанияси (АҚШ) билан ҳамкорликда WF-Fi тизимига уланган электр энергиясини тақсимлаш ва фойдаланишни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг сўнги авлоддаги ақлли ҳисобга олиш иноваццион тизимини ўрнатиш бўйича “Smart Grid” лойиҳасини ишлаб чиқиш борасида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Grid+ WF-Fi 2.0 технологияси Ўзбекистонда.

Ушбу соҳа вазирликлари ва идораларининг раҳбарлари ва мутахасисларнинг АҚШлик ҳамкорлар- ишлаб чиқувчи ва инвесторлар билан учрашувлар бўлди. Унда Smart Grid+ WF-Fi 2.0 технологияси ва бошқа истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.
Dreyfus Capital компания директори Майкл Дрейфус АҚШ – компания тўғрисида маълумот бериб ўтди.
-Ҳозирда ушбу компания бир қатор инновацион лойиҳаларни Ўзбекистонга киритилиши режалаштирилмоқда. Айниқса, WF-Fi тизимига уланган электр энергиясини тақсимлаш ва фойдаланишни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг сўнги авлоддаги ақлли ҳисобга олиш иноваццион тизимини ўрнатиш бўйича “Smart Grid” лойиҳасини ишлаб чиқиш учун бизга имкониятларни берганлиги муносабати билан Ўзбек ҳалқига миннатдорчилик билдираман.

Grid+ WF-Fi 2.0 технологияси Ўзбекистонда.

Албатда бу борада энг аввало “Йўл харита” сини тузиш ҳам муҳим вазифалардан биридир. Ушбу таклифлар юзасидан компаниялар ўртасида ўзаро таклиф ва фикрлар билдирилди.

Лобар Мирзо
Вернуться назад