Главная > ИҚТИСОДИЁТ ва БИЗНЕС > Энди гурунчдан ҳам нон тайёрласа бўлади

Энди гурунчдан ҳам нон тайёрласа бўлади


Энди гурунчдан ҳам нон тайёрласа бўлади

"Ўздонмаҳсулот" АК ва таркибида тизим корхоналарида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, маҳсулот турларини кўпайтириш, сифатини яхшилаш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича бажарилаётган ҳусусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик тизимида 44 та корхона шундан 39 та акциядорлике жамиятлари, ушбу корхоналарнинг 25 та филиали ,58 та ун ишлаб чиқарувчи тегирмон, 101 та нон цеҳи, 49 та макарон, 48 та омуҳта ем, 12 та ёрма ва 67 та уруғлик дон тайёрлаш цеҳлари фаолият кўрсатмоқда.

Аммо, бизда ишлаб чиқарилаётган нон маҳсулотлари анча ҳаридоргир. Сабаби, уйимизга битта меҳмон келиб қолса албатда дастурхонга нон қўямиз. Нима учун ўзимизда ишлаб чиқарилаётган унларга талаб пастроқ бўлгану, Қозоғистон унига бўлган талаб кучли. Сабаби битта. У ҳам бўлса унинг шароитидан келиб чиқиши ва қаерда экилганлиги. Асосийси буғдойнинг сифатига қараб белгиланганлиги шубҳасиз. Ҳар бир давлатнинг иқлими ҳар-ҳил бўлганидек, талаб ҳам шунга яраша.

Ҳозирда ушбу компания инновацион янги дастурларни ишлаб чиқаётган экан. Мисол учун, гручдан тайёрланадиган нон маҳсулотларига диққат эътибор қаратилаётганлиги бу ҳам бўлса янгиликлардан бири.

Лобар Мирзо
Вернуться назад