Главная > ИҚТИСОДИЁТ ва БИЗНЕС > Тошкент вилоятида тадбиркорларнинг 52,1 млрд сўмлик солиқ қарзидан воз кечилди

Тошкент вилоятида тадбиркорларнинг 52,1 млрд сўмлик солиқ қарзидан воз кечилди



Тошкент вилоятида тадбиркорларнинг 52,1 млрд сўмлик солиқ қарзидан воз кечилди

Тошкент вилоят Давлат солиқ бошқармаси ва вилоят прокуратураси томонидан туман ва шаҳарларда солиқ идораси ходимлари иқтисодий ночор аҳволга тушиб қолган тадбиркорларга кўмак бериш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда дея ёзмоқда Халқ сўзи нашри.

Бунда Президентимизнинг 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш, белгиланган солиқ имтиёзларидан унумли ва мақсадли фойдаланиш, улар фаолиятида учраётган муаммолар ўрганилиб ёрдам чоралари ишлаб чиқилмоқда. Олиб борилаётган тушунтириш ишлари натижасида солиқ қарзига эга 10197 нафар жисмоний шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлар билан иш олиб бориш вазифа қилиб олинган.

Тошкент вилоят Давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси томонидан маълум қилинишича, тарғибот ва ташвиқот ишлари натижасида, 344 нафар фуқароларимиз тадбиркорлик фаолиятини қайта тиклагани ҳамда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиши билан ҳозиргача улардаги 52,1 млрд. сўм солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилди.
Вернуться назад